Интернет тезлиги бўйича дунё рейтинги эълон қилинди

Ирландиянинг Оокла компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси август ойи якунлари бўйича дунёдаги симли ва симсиз интернет тезлиги бўйича маълумотлардан иборат Speedtest Global Index ойлик рейтингини эълон қилди.

Мобил интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни 62.63 Мбит/сония кўрсаткич билан Норвегия эгаллаган. Ўзбекистон икки поғона пастлаб , 9,63 Мбит/сония кўрсаткич билан 109 ўринни эгаллади. Тожикистон эса 4.96 Мбит/сония кўрсаткич билан охирги 123-ўринда. Шунингдек Қирғизистон олти поғона юқорилаб 15.39 Мбит/сония кўрсаткич билан 86-ўринда. Қозоқистон эса уч поғона пастлаб 21.02 Мбит/сония кўрсаткич билан 65-ўринга тушиб қолди.

Симли интернет тезлиги бўйича эса Сингапур 189.38 Мбит/сония етакчи бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича икки поғона пастлаб, 7,98 Мбит/сония тезлик билан 116-ўринга тушди. Қирғизистон бир поғона тушди, 17.84 Мбит/сония  билан 80-ўринда. Қозоғистон бўлса 27.54 Мбит/сония билан (56-ўрин) бир поғона пастга тушиб кетди.

Симли интернет юқорилаши бўйича сўнги пайтларда Парагуай устунлик қилмоқда. Ушбу давлатда интернет тезлиги 26 поғонага юқорилаб, 56.33 Мбит/сония билан 28-ўринни эгаллади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин 16 нафар ўзбекистонликга россия фуқаролигини берди

Россия президенти Владимир Путин 104 нафар хорижликка Россия фуқаролигини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақида кун.уз сайти маълум қилди. Фото: Sputnik ...

Ургутда ун тақчил

Яқиндагина ижтимоий тармоқларнинг ӯзбек сегментида Туркманистонда ун тақчил, аҳоли ун учун турнақатор навбат кутишга мажбур бӯлмоқда, деб аюҳаннос солишганди. Бу етмагандек, ...

«ўзбекнефтгаз»га тегишли 150 дан ортиқ бино ва корхоналар сотувга қўйилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекнефтгаз»нинг фойдаланилмаётган ва ихтисосли бўлмаган активларини оммавий савдоларда сотилиши ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда «Spot» ...