Кимга нақд пул керак бўлса, банкка мурожаат қилсин

Тез орада Ягона умумреспублика процессинг маркази (UzCard) тўлов тизимидаги узилишлар бартараф этилади. Бу ҳақда Марказий банк расмий баёнот билан чиқди, – дея Халқ сўзи нашри ёзмоқда.

Фото: Спутник

МБ маълумотларига кўра, шу пайтга қадар тўлов тизимида, яъни тўлов карталаридаги қолдиқ ҳақида маълумотлар қайта тикланган. Иккини босқичда — кун давомида тўлов терминаллари фаолияти тикланади.

Шунингдек, Марказий банк зарурат бўлса, фуқаролар уларга хизмат кўрсатадиган банкларга ўзларига керакли миқдорда нақд маблағ олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Бунинг учун мижоз карта очилган банкка мурожаат қилиш зарур. Терминаллар ишлагандан сўнг ҳар қандай банкнинг ҳар қайси филиалига мурожаат қилиш мумкин бўлади. Бунинг учун мамлакатнинг барча ҳудудларидаги банклар филиаллари етарли даражада нақд пул билан таъминланган.

Марказий банк юз берган инцидентни шунчаки эътиборсиз қолдирмайди. Қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича ташаббус илгари сурилади. Унда чакана тўлов тизимларининг барқарор фаолият юритиши мақсадида уларнинг ишини назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича Марказий банк ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш кўзда тутилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«узоққа чўзилмаган ўйин»

Август ойидан бошлаб Тошкенда пластик карталардан нақд пул ечиб олиш имконияти мавжуд бўлган банкоматлар иш бошлади. Аҳоли орасида бу хусусида очиқ-ойдин ишончсизликдан ...

Сомалилик болалар шошилинч ёрдамга муҳтож

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) Сомалидаги қурғоқчиликдан жабр кўрган 1,4 миллион болага шошилинч ёрдам кўрсатишга чақирди. ЮНИCEФ томонидан ...

Президент сўзи: яқинда коррупцияга оид кўплаб далилларни фош қиламиз

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 9-январда Сўқулук туманининг аҳолиси билан учрашувида Қирғизистонда коррупция билан курашиш тўхтаб қолмаслигини айтди. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400