Туркманистонда «халқ оқсоқоли»нинг навбатсиз нон олишга уриниши муштлашувга олиб келди

14 сентябрь куни Дошўғиз вилоятидаги ун заводи яқинидаги дўкон олдида нон учун навбатда турганлар ўртасида муштлашув юз берди.

«Дошўғиз шаҳридан келган тўрт нафар оқсоқол навбатсиз нон сотиб олмоқчи бўлишганида одамлар уларга қарата бақира бошлашди. Уларга қарата “мамлакатни сиз шу даражага келтириб қўйдингиз, сиз туфайли одамлар бир бурда нон топа олмай қолди. Сиз халқ оқсоқоли эмас, ўз қорнингизни оқсоқолисиз» дея ёпирила кетишди, – дея хабар беради “Озодлик» мухбири ҳодиса гувоҳларининг сўзларига таянган ҳолда.

«Озодлик» юз берган ҳодисага ойдинлик киритиш мақсадида кекса бу тўрт кишининг шахсини аниқлай олмади.

Кузатувчиларнинг фикрича, Туркманистон мустақилликка эришганидан бери «яшули» (оқсоқол) институтидан мамлакат раҳбарияти томонидан давлатни бошқаришда муҳим инструмент сифатида фойдаланиб келган.

Шу билан бирга “Озодлик»нинг Дошўғиздаги мухбири минтақада нон етишмаслиги билан боғлиқ вазият ҳақида хабар беради. «Халқ қийналиб қолди. Ун умуман йўқ. Халқ оч қолган», -дейди мухбир.

Июнь ойида «Озодлик» мухбирлари Дошўғиз вилоятининг Болдумсаз этрапида нон харид қилувчилардан паспортларни кўрсатиш талаб қилинаётгани ҳақида хабар берган эди.

Туркманистон давлат ОАВ мамлакатда давом этаётган инқироз ҳақида эслатмайди, балки мамлакатда озиқ-овқат мўл-кўлчилиги ҳақида маълум қилади.

Манба:Озодлик

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марғилондаги меҳрибонлик уйида етимларга ажратилган эҳсонлар таланган

Фарғона вилояти прокуратураси Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида ҳукумат ва халқаро ташкилотлар тарафидан ажратилган хайр-эҳсон пуллари талон-тарож қилингани бўйича ...

Йилнинг мурувватли аёли

Куни кеча 21.12да Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида  турли йўналишдаги ўн беш хил номинация бўйича “Йил аёли” кўрик танлови бўлиб ўтди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400