Оқтўбеда Ўзбекистон фуқаролари ёниб кетган автобусни бошқарган ҳайдовчининг даҳшатли кўрсатмалари

Қўшни Қозоғистон Республикасининг Оқтўбе вилоятида ёниб кетган ва 52 нафар ўзбекистонликлар умрига зомин бўлган автобус ҳайдовчиси рўй берган воқеанинг аниқ-таниғини гапириб берди, дея хабар тарқатмоқда NUR.KZ.

Фото: meduza.io

Оқтўбе вилояти трассасида Ўзбекистон фуқаролари билан рўй берган фожеали ишга алоқадор барча шубҳали шалоқад билан бошланган тергов ишлари давом этмоқда. Бугун ушбу воқеага тегишли автобус ҳайдовчиси Пернебековга ёрдамлашган Барат Тангатов жавоб берди. У Россиядан автомобиль сотиб олиш учун автобусда йўловчи сифатида кетаётган экан.

 

Тангатовнинг сўзларига қараганда, 18 январь куни кун жуда қаттиқ совуқ бўлган. Боз устига автобус соляркаси сифатсиз бўлиб, автобус йўл ўртасида тўхтаб қолган. Йўловчилар изғирин совуқдан совуқ қота бошлаган. Ҳайдовчилар салонда бензин билан бирга пуркагич шамдан фойдаланиш хавфли эканлигини билса-да, уни шу куни ким ёққанини сезмаган. Улар бу ишда ўзларини айбсиз деб ҳисобламоқда. “Мен эрталаб соат 7:30-да уйғонган чоғимда шам ёнаётганини, атрофида бир неча йўловчилар исиниб ўтирганини кўрдим. Шу пайтда мен уларга ўша шамдан фойдаланиш хавфли эканини айтдим. Сўнгра бизни олиб кетадиган автобус топиб, тўхтатиш мақсадида ташқарига чиқдим. Менинг кетимдан Қирғизбоев Мақсат ҳам чиқди. Пернебеков бу пайтда ухлаётган эди” , – деди Барат Тангатов.

 

Икки нафар ҳайдовчи ташқарига чиққан пайтда автобусда ёнғин бошланиб кетди. Одамлар 7-10 минут ичида ёниб кетди. “Кимдир пуркаловчи шамни оёғи билан туртиб юборганга ўхшайди. Шими ёнаётган йўловчи югуриб ташқарига чиқди. Унинг орқасидан яна бир йўловчи югуриб чиқди. Уларнинг орқасидан яна бир йўловчи ва Мақсат Пернебеков эргашди. Эшик очилганда ичкарига кирган шамолдан олов ловуллаб кетди. Ёнғин бирпасда автобусни тўлалигича забт этди. Автобуснинг ичини тўла қора тутун қоплаб қандайдир ёқимсиз ҳид тарқалди. Ҳеч нарса кўринмайди. Биз автобуснинг ойналарини синдириб сакранглар, деб бақирдик. Салондан бақир-қичқир овозлар чиқса-да, ҳеч ким ташқарига сакрамади”, – деди Тангатов.

 

Ўзбекистонлик 52 нафар юртдошларимизнинг фожеали ўлимига доир суд ишлари давом этмоқда. Ана шу аянчли воқеадан кейин ҳам ўзбекистонликлар узоқ Россияга Қозоғистон орқали кетишга чек қўймаётир. Бунга Ўзбекистондан Россияга йўловчи ташувчи автобуслар қўйилмагани, йўналишдаги мавжуд автобус, поезд, самолётларнинг нархи ниҳоятда қимматлиги сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон ҳукумати айнан мана шу ёнғиндан кейин Ўзбекистон ҳаво йўлларида чипта нархини арзонлаштиришга, поездлар қатновини йўлга қўйишга ва уларда чипта нархини арзонлаштиришга ваъда берган эди. Бироқ ушбу ваъда ҳам одатдагидек ваъдалигича қолди. Ўзбекистондан Қозоғистон орқали иш излаб кетувчи меҳнат муҳожирлари сони худди илгаригидек кўплигича қолди. Меҳнат муҳожирларига эса ҳукумат томонидан амалда ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаётир. Ҳамма ҳолатлар эски ҳаммом, эски тослигича қолмоқда.

 

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? самарқанд ii (давоми)

 Алвидо: мен бутун оламни забт этдим.                            Эдгар Аллан По, “Буюк Темур” китобидан. Жомбой билан Самарқанд оралиғи 3 дақиқалик йўл. Яъни 6 километр. Биз ...

«amnesty international» делегацияси ўзбекистон бош прокурор ўринбосари билан учрашди

24 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатга ташриф буюрган Amnesty International халқаро ноҳукумат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича ...

Қозоғистон билан россия ўртасида уруш бўлиши мумкинми?

Россиялик таниқли сиёсий таҳлилчи Александр Сокуров Қозоғистон билан Россия ўртасида уруш бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда режиссёр Сокуров YouTube’даги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400