УСТОЗИМ РАУФ ПАРФИ – ҚАБРИСТОН МАЖОРОСИ

Рауф ака вафот этганларида барча фарзандлари бошлари устида эди. Йиғи-сиғи тингач, ақлни жойга қўйиб иш тутиш керак эди. Бу борада катта таржирибага эга полвон Турсун Али Муҳаммад ва ёзувчи Аҳмад Аъзам катта роль ўйнадилар.

Рауф акани қаерга дафн этамиз? Асосий масала шу эди.

-Фарзандлари нима деса –шу!-дедилар полвон ака.

Шўралисойга ота-оналари ётган қабристонга олиб кетамизми ё Тошкентда қолдирамизми деган масала кўндаланг турарди. Улар Тошкентга дафн этишни маъқул кўришди. Ёнимиздаги “Минор” қабристони танланди. Кеч бўлишига қарамай мен маҳалла қўмитаси раиси Равшан ака уйларига бориб,  у кишини олиб келдим. Адабиётни севадиган, шоирларни ҳурмат қиладиган бу инсон бизга йўл-йўриқ кўрсатдилар. Рауф аканинг  паспортлари ҳам йўқ эди. Шунинг учун ўғиллари Шуҳрат эрталаб Шўралисойга бориб,  қишлоқда рўйхатда туришлари ҳақида ҳужжат олиб келадиган бўлди.

Биз эрталаб Равшан ака, Аҳмад Аъзам ва яна бир неча киши “Минор” қабристонига бориб,  масъул киши–Тоҳир акага учрадик. У киши рози бўлмадилар:

-Маҳалламизда яшамайдиган,  яна Тошкентда пропискаси йўқ киши дафн этилишига рухсат беролмайман. Мумкин эмас. Биз ҳар бир қабр учун жавоб берамиз,-деди.

-Ахир бу киши оддий киши эмас,Ўзбекистон халқ шоири,машҳур одам,-десак ҳам кўнмади.

Шунда Аҳмад Аъзам жасорат кўрсатиб  (у пайтда “Ўзбектелефильм” студиясининг бош директори бўлиб ишлардилар)  Тоҳир акага дўқ ура бошладилар. Ҳужжатларини кўрсатиб, Президент девонига қўнғироқ қилишларини айтдилар. Шундан кейин Тоҳир ака рози бўлди. Энди жой танлаш қолганди. Мен кечаси ва эрталаб тўпланган (одамлар менга маъракага ишлатасиз деб пул бера бошлаганди) пулдан бир қисмини Тоҳир акага бериб:

-Гўрковларга берасиз ва бошқа хизматлар учун ишлатасиз. Рауф Парфи “Лайло” деган қўшиқ  сўзини ёзган шоир. Иложи бўлса йўл ёқасига дафн этсак,– дедим.

Шунда Тоҳир ака бизга йўл ёқасидан учта жой кўрсатди. Биз келишиб арча ва ёнғоқ дарахти (кейинчалик улар кесилиб,ўрнида қабр қазилди.) орасини танладик. У “Минор” қабристонига жанубий дарбозадан (катта кўприк ёнида) кирганда тўғрида– 200 қадамча олдинда,  чап томонда жойлашган.

Орадан бир йил ўтиб қабр-тоши қўйяётганда ҳам муаммога дуч келганмиз. Қабртошни Ғозғондан (Рауф Парфининг содиқ шогирдларидан Ўрол Содиқ ва Садриддин Қурбоновлар катта ёрдам беришганди) олиб келиб ўрнатаётганимизда қабристон эгалари келиб:

-Жуда кўп жойни эгаллабсизлар. Орқадаги қабрга тегишли ерга ўтибсизлар. Қабртошни бир метр олдинга кўчиринглар,-деб кета бошлашди.

Аслини олганда орқа томонда қабр йўқ эди. Рауф ака қабрларига кўпчилик келиб туради деб кенгроқ, кўримлироқ қилишни, ўриндиқ ўрнатишни мўжаллагандик. Бу ишда Қаҳрамон Саид, Ғулом Фатҳиддин, полвон Турсун Али Муҳаммад ўғиллари ва яна кимлардир қатнашаётган эди. Ҳаммамиз бирдан жуда ғамгин бўлиб қолдик. “Рауф акага қабристонда ҳам кенгроқ жой беришмаса-я” деган хаёл кўпчиликнинг  кўнглидан ўтганда.

Яна тажрибадан ўтган усулни қўллашга тўғри келди. Қабристон эгалари ортидан бориб, уларни рози қилдим ва қабр тоши ўз ўрнида қолди.

Ана шундай воқеалар бўлганди Рауф акани дафн этганимизда.

 

(Давомини ўқинг)

(Аввалги қисмини ўқинг)

Муаллиф: ЧОРШАМЪ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мeҳробдан чаён-ғариб кўнгли

Анвар  бошқалар  каби  югурмаса  ҳам  елиб  келар  эди.  Хишткўпрукка  етканда,  катта  сув ёнидаги  ҳужра  эшигида  қўсқи1  пўстунга  ўралиб  турған  қоровул  унинг  олдиға  ...

Ҳар кун бир гап… ўзбек ҳақда бунчалар кўп

Риёларга тўлиб кетди, бутун дунё, Қайга боқсам... Оҳ-воҳлардан тўйиб кетдим. Ҳаёт фақат ўзбекларга тўлган гўё, Ҳар кун бир гап... Юрагимни ўйиб кетди. (more…)

Мeҳробдан чаён-китоб сўзи

Асрдан бироз илгарироқ эди. Махдум дарбоза ёнида муборакбодчи мударрислардан бирини икки  букланиб  таъзим  қилған  ҳолда  узатар  эди.  Ҳазрати  мударрис  хайрлашқан  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400