ТИЛ РИВОЖИ ЗАМИРИДА СИЁСИЙ ТАРАҚҚИЁТ ТУРАДИ

Камолиддин РАББИМОВ

Ҳар қандай тилнинг тараққиёти ёки инқирози замирида – ушбу тилда гаплашаётган давлатнинг, жамиятнинг ҳаётий муҳити кенгаяётгани, ёки тораяётгани туради. Тил – жамиятнинг мулоқот воситаси. Агар ушбу тилга катта ғоялар, мафкураларни, тимсолларни сиғдиришга ҳаракат қилинса, у воситасида мураккаб жараёнларни, бетакрор ҳиссиётлар жилосини, салобатли интеллектни ифодалашга интилинса – тил, ноилож, кенгайиб-ривожланиб боради.

Аксинча, мулоқот жараёнида имкон қадар камроқ маълумот беришга, олишга ҳаракат қилинса, эркин мулоқотни акси бўлган назоратга ва жимликка қаратилган вазият устувор бўлса – бу ушбу тилнинг инқирозини кафолатлайди.

Дунёда тилларнинг машҳурлиги замирида, асосан, иккита омил туради. Биттаси – ушбу тилда гаплашувчи халқнинг кўпсонлиги. Иккинчиси – ушбу тилнинг новаторлиги, унинг воситасида беқиёс интеллект, ҳиссиётлар, ғоялар ва жараёнлар тараннум бўлишидир. Хитой, араб тиллари биринчисига мисол бўлса, иккинчисига, инглиз, француз, олмон ва бошқаларни киритиш мумкин.

Тилнинг қудратини, унда яратилаётган оламшумул асарлар, унда гапираётган салоҳиятли мутафаккирлар, у орқали дунёга тарқалаётган таъсирчан маълумотлар/ахборотлар белгилайди. Айни пайтда, фикр ва тафаккурни замирида эркинлик туради. Ҳеч қачон, ҳеч бир замонда зулм ва зулмат буюк ғоялар, тафаккурни тарбия қилмаган.

Бошқача қилиб айтганда, тил – бу тана устидаги либосдир. Кимдир бировнинг танаси соғлом ва либоси ярашиқли, чиройли, жозибадор бўлади. Кимдир бировда эса тана касаллиги, озғинлиги сабаб, либоси ҳам уни жуссасидаги касалликни, руҳий ҳолатидаги дардни яшира олмайди.

Тилнинг инқирози замирида, сиёсий инқироз, цензура, фикрсизлик, назорат, ҳақорат, зўрлик ва золимлик туради. Фақат эркин одам ва эркин жамият онгли фикрлайди ва ўз фикрларини чиройли ифода қила олади. Эрксиз бўлган одам ва жамият ҳам, ўз фикрини ифода қила олмай, бундай кўникмага эга бўлолмай, зўриқади, ғазабланади, асабийлашади.

Тил тараққиёти замирида – сиёсий тараққиёт туради, эрк ва эркинлик туради. Цензура бор жамиятлар эса, бошқа тилларга юзланади, улар орқали маълумот излайди, улар орқали фикрлайди.

Муаллиф: Камолиддин Раббимов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззах ҳокими фермерларни режадан ортган ғалласи пулига машина олишга мажбурламоқда

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ғалла топшириш режасини бажарган фермерларнинг ортиб қолган буғдойини давлат нархида сотишга ва уларни Асакада ишлаб чиқарилган ...

Рақамли технология – замон талаби

Ўтган сафар айтганимиздек, Ўзбекистондаги туризм соҳасида замондан ортда қолаётган баъзи бир ечимсиз масалалар талайгина. Албатта, бундай муаммолар бирданига ҳал бӯлмайди. ...

«пойабзаллар ичидаги йиртиқ пайпоқлар». кўзбўямачилик, тадбирбозлик ва маддоҳлик ҳақида

Бир йилдирки мамлакатимизда жиддий ислоҳотлар бошланди. Номигагина, кўзбўямачилик учун эмас, ҳақиқатда ислоҳ қилиш учун, халқнинг юкини енгил қилишга, мажруҳланган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400