Ислом тараққиёт банки уч йилда 1 миллиард 300 минг доллар берадиган бўлди

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) 2018−2021 йилларга мўлжалланган стратегик ҳамкорлик шартномаси доирасида Ўзбекистонга 1миллиард 300 миллион доллар маблағ ажратди. Бу борада Тошкентда 18 сентябрда бўлиб ўтган «ИТБ Гуруҳи куни»да маълум қилинди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, шартнома Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Сухроб Холмуродов ҳамда Тошкентга ташриф билан келган ИТБ президенти Бандар Ҳажар томонидан имзоланди.

Расмий маълумотда айтилишича, мазкур кредитнинг 475 миллион доллари энергетика, транспорт ва шаҳарларни ривожлантириш, 300 миллион доллари қишлоқларда уйларни қуриш ва инфратузилмани яратиш, 140 миллион доллари ижтимоий ривожлантириш ҳамда 85 миллион доллар мамлакатда хусусий бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга сарфланади.

Ўзбекистон Ислом тараққиёт банкига 2003 йилда аъзо бўлган. Банк шу кунгача Ўзбекистондаги 26та лойиҳани амалга ошириш учун 1 миллиард 400 миллион доллар берган.

Манба:Озодлик

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон халқ артисти пўлат саидқосимовнинг аҳволи оғир

  Қўқондаги съёмка вақтида Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тоби қочган. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, шошилинч равишда Тошкентдаги Республика ...

Сурия ҳукумати россия билан рублда савдо қилишга тайёр эканликларини билдирди

Суриянинг Россиядаги элчиси Риёд Ҳаддод Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикасини тан олиш эҳтимоли борлигини, Россия билан рублда савдо қилишга тайёрлигини ...

Бухорода нефтни қайта ишлаш заводи модернизацияси учун 553 миллион доллар ажратилади

2020 йилда Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводи (БНҚИЗ)да 553 миллион АҚШ долларига тенг модернизация лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ходимлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400