Прокурор ўринбосари машинада пиёдани уриб юборди. У вафот этди

2018 йил 16 сентябрь куни соат 17:30ларда Жиззах вилояти Арнасой туман прокурорининг ўринбосари Дилшод Каримов отаси Бадриддин Каримовга тегишли «Нексия-1» автомашинасини ишончнома орқали 4Р38 «Жиззах-Учтепа-Навбаҳор» автомобиль йўлининг Пахтакор-Жиззах йўналишининг 16-км.да бошқариб борган. Бу ҳақда Кун.Уз нашри хабар бермоқда.

Фото:znak.com

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, у йўналиши бўйлаб ўзининг ортидан ҳаракатланиб келган «Daimler Benz 210 СПГ» русумли автомашина ҳайдовчиси Ж. йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб, уни қувиб ўтиб, кескин тормоз берган ҳолатда, уни тўхтатишга ҳаракат қилиб, Д.Каримовни йўлда ҳаракатланишига тўсқинлик қилганлиги сабабли, Д.Каримов бошқарувини йўқотиши натижасида йўлнинг чап томонида жойлашган уйларнинг йўлагига чиқиб кетган ва йўлакда ҳаракатланиб келаётган пиёда Г.Эгамбердиевани уриб юборган.

Фуқаро Г.Эгамбердиева олган тан жароҳатлари натижасида РШТЁИМнинг Жиззах филиалида вафот этган. Судга оид тиббий экспертизасининг бирламчи хулосасига кўра, марҳума Г.Эгамбердиевага етказилган жароҳат оғирлик даражаси бўйича «ҳаёт учун хавфли бўлган» тан жароҳати, деб баҳоланган.

Д.Каримов «бош мия чайқалиши, пешона соҳаси тирналган тан жароҳати ва ўнг елка чиқиши» тан жароҳатлари билан РШТЁИМнинг Жиззах филиали нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан 16.09.2018 йилда ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг 18-бўлими томонидан олиб борилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда ичида 37 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди

Бир нафар йўловчи олган жароҳатлари натижасида касалхонада вафот этган.  22 ноябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент–Самара трассасида Аралск шаҳридан 40 км масофада ...

Ўзбекистон ва қозоғистон ўртасида янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Тошкент—Қизилўрда—Тошкент йўналиши бўйича янги халқаро автобус қатновини йўлга қўйди. Бу ҳақда «Ўзавтотранс» агентлиги матбуот хизматига таяниб, ...

Хорижга чиқиш паспорти билан юртдошларимиз хорижда жаримага тортилишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш амалиёти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400