Истамбулдаги ресторанлардан бирида овқатланган Мадуро венесуэлаликлар ғазабини келтирди

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг Истанбулдаги энг қимматбаҳо ресторанлардан бирида тушлик қилаётгани видеоси ҳозирда оғир иқтисодий инқироздан азият чекаётган минглаб юртдошлари ғазабини келтирди. Бу ҳақда Кун.Уз нашри ёзмоқда.

Туркиялик ошпаз Нусрат Гёкче ва Венесуэла президенти Николас Мадуро

Видеода таниқлик туркиялик ошпаз Нусрат Гёкче ўзининг Gokce’s Nusr-Et ресторанида Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес олдида гўштни моҳирона кесаётгани тасвирланган.

Гёкче инстаграмда Мадуронинг ташрифи ҳақида 3 та видеони жойлаштирган, бироқ кейинроқ уларни ўчириб ташлаган. Аммо ижтимоий тармоқнинг кўплаб фойдаланувчилари ушбу видеоларни тарқатишга улгуришган.

Видеода гўштга ўзига хос тарзда туз сепиши сабабли Salt Bae деган ном олган ошпаз Мадуро ва унинг рафиқасига хизмат кўрсатаётгани акс этган. Бунда Мадуронинг “Бунақаси ҳаётда бир марта бўлади” деганини эшитиш мумкин.

Бу орада венесуэлаликларнинг учдан икки қисми охирги йилларда тўйиб овқатланмасликлари сабабли ориқлаб кетган. Мамлакатда озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёждаги товарлар билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашмоқда. Мадуронинг бу ташрифи ҳаммадан кўпроқ венесуэлаликларни ғазаблантирган. Мамлакат аҳолисининг 64 фоизи ўртача 11 кг га ориқлаб кетган. Болалар ўртасида тўйиб овқатланмаслик рекорд даражага етган, 2014 йилдан бери мамлакатни 2,3 млн киши тарк этган.

Ушбу видеони жойлаштирган фойдаланувчи ошпазга “Сен бу видеони ўчиришга қарор қилдинг, бироқ сен қилганинг қолди. Шармандалик! Сен минглаб венесуэлаликларнинг тўйиб овқат емаслиги ва ўлими учун жавобгар зулмкорга хизмат қилдинг”, деб мурожаат қилган.

Венесуэла мухолифати етакчиси Хулио Борхес твиттерда “Венесуэлаликлар очликдан азият чекиб, ўлаётган бир пайтда Николас Мадуро ва Силия Флорес дунёнинг энг қимматбаҳо ресторанларидан бирида вақтичоғлик қилишмоқда. Буларнинг барчаси Венесуэла ҳалқидан ўғирланган пуллар эвазига”, деб ёзган.

Бошқа видеоларда эса Мадуро унинг номи ўйиб туширилган қутидан сигара олиб чекаётгани, унинг рафиқаси эса турк ошпазининг сурати туширилган футболкани ушлаб тургани тасвирланган.

Гёкче АҚШ, Яқин Шарқ ва Туркияда бир неча ҳашаматли ресторанларга эгалик қилади. Унинг ресторанларидаги баъзи гўштли таомлар бир неча юзлаб доллар туради.

Мадуронинг ўзи Хитойдан ортга қайтаётганда Истанбулдаги тўхташи вақтида ресторанда бўлганини тасдиқлаган ва “Нусрат шахсан ўзи бизга хизмат қилди. Биз у ёқдан-бу ёқдан гаплашиб, у билан бирга яхши вақт ўтказдик”, деб тан олган.

Гёкченинг ўзи эса бу учрашувга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Google ва facebook учун янги солиқ жорий этилади

Янги Зеландия ҳукумати Google ва Facebook каби IT гигантларига нисбатан солиқ ҳажмини оширишни режалаштирмоқда, деб хабар берган INTERFAX.RU Associated Press агентлиги ...

Малавида би-би-сининг суратга олиш гуруҳига ҳужум уюштирилди

Би-би-си телерадиокорпорацияси Малавида маҳаллий аҳоли уларнинг суратга олиш гуруҳига ҳужум қилганлигини маълум қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри. Телеканалнинг маълум ...

Автомобил йўллари сифатлилиги бўйича давлатлар рейтинги маълум қилинди аммо ўзбекистон рейтинга киритилмади

Жаҳон иқтисодий форуми давлатларнинг иқтисодий ҳолати ҳақидаги анъанавий доклади Global Competitiveness Report’да дунё давлатларидаги автомобиль йўллари сифати ҳақидаги ...