Олти ойда 10 мингга яқин ўзбекистонлик Россия фуқаролигини қабул қилди

Жорий йилнинг январь-июнь ойлари оралиғида 10 мингга яқин ўзбекистонлик Россия фуқаролигини қабул қилди.

Россия паспорти.

Россия Ички ишлар вазирлигининг статистика маълумотларига таянган ҳолда тарқатилган хабарларда айтилишича, бугунги кунда миграцион рўйхатга олинган ўзбекистонликлар сони 2 миллион 200 минг нафарни ташкил қилади. Улардан 75 минг нафари Россияда доимий яшаш рухсатномасига эга.

Аввалроқ охирги беш йилда Россия фуқаролигини қабул қилаётган ўзбекистонликлар сони икки баробарга кўпайгани хабар қилинган эди.

Масалан, 2012 йилда 13 минг 400 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини қабул қилган бўлса, 2017 йилда уларнинг сони 23 минг 300 кишини ташкил қилган.

Ўзбекистон Россия фуқаролгини қабул қилаётган одамлар сони бўйича 5-ўринни эгалламоқда.

2017 йилда биринчи тўрт ўринни Украина (85,1 минг одам), Қозоғистон (40,7 минг), Тожикистон (29 минг) ва Арманистон (25,1 минг) эгаллаган.

Манба:Озодлик

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Kun.uz: ҳоким мактаб директорларини урди

Kun.uz таҳририятига Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида август ойи охирида рўй берган ҳодиса видеоси юборилди. (more…)

Тошкент метросида тожик шоири номидаги бекат

Ўзбекистонинг Тошкент вилояти Сергали тумани маъмурияти дастури билан метронинг янги бир бекати тожикистонлик шоир, Тожикистон Қаҳрамони Мирзо Турсунзода номига қўйилди. ...

Қирғизистон мск: президент сайловларида атамбоевнинг иттифоқчиси 54 фоиз овоз тўплади

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига қараганда, Бишкек вақти билан соат 22гача бўлган ҳолатга кўра, президент сайловларида бир миллион 629 минг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400