Ғиждувон ЭИЗ:  жадал ислоҳотларга йўл

Бухоро вилоятида тўқимачилик саноати ривожига кенг йўл очилмоқда. Бу эса инвестиция муҳитининг яратилиши имконини берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан пахта толасини қайта ишлашнинг барқарор ўсишини таъминлаш, фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш борасида вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бунда мавжуд корхоналарда технологик жараёнларни янгилаш орқали жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, маҳаллий бозорни импорт ўрнини босувчи товарлар билан тўлдиришда муҳим омил бўлди.

 

Хусусан, “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида умумий қиймати 88,4 миллион АҚШ долларига тенг 28 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 2670 та янги иш ўрни яратилади. Ҳозирга қадар 15 та лойиҳа учун банклар томонидан кредитлар ажратилган ва 18,5 гектар майдонда ишлар бошланган.
Биргина ушбу иқтисодий зона қатнашчиси “Парвоз ҳумо равнақ транс” масъулияти чекланган жамиятининг ип-йигирув ва тўқув корхонаси томонидан умумий қиймати 27,0 миллион АҚШ долларига тенг юқори сифатли калава ип ишлаб чиқарилади. 7 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция эвазига қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаган ушбу фабриканинг технологик ускуналари Германия ва Швейцария мамлакатларининг энг олди компанияларидан 20 миллион АҚШ доллари қийматида харид қилинган.

“Парвоз ҳумо равнақ транс” МЧЖ раҳбари Нодир Умаров бунда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар Россия Федерацияси, Хитой ва Туркия бозорларига экспорт қилинишини билдирди. Унинг айтишича, жорий йил охирига қадар 6300 тонна ип-калавадан 24 миллион пагонометр газлама ишлаб чиқарилади.

Худди шунингдек,  “Buxoro fayz textil” масъулияти чекланган жамияти томонидан  умумий қиймати 6,7 миллион АҚШ долларига тенг ип-йигирув ва тўқув корхонаси лойиҳаси амалга оширилди.

Айни дамда Ғиждувон ЭИЗда иссиқхоналар фаолияти ҳам баравж йўлга қўйилган.

Ғиждувон эркин иқтисодий зонасида иқтисодий ислоҳотларнинг жадал кечаётгани танланган йўлнинг аниқ ва равон эканлигидан далолат.

Лайло Ҳайитова

 

 

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400