Андижонда ёнғин оқибатида 10 нафар фуқаро вафот этган

Андижон вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, унинг қуйи тизимлари ходимлари томонидан олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишларига қарамай, айрим фуқароларнинг эътиборсизлиги, лоқайдлиги оқибатида ёнғинлар келиб чиқмоқда, – дея ЎзА​​ ёзмоқда.

Фото:Саратов – Fair.ru

Соҳа ходимлари маълумотига кўра, вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида 545 та ёнғин содир бўлган. Натижада 15 нафар фуқаро тан-жароҳати олиб шифохоналарга ётқизилган, 10 нафар фуқаро эса вафот этган. Бундан ташқари, катта миқдорда моддий зарар кўрилган.

 

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик юқоридаги каби оғир оқибатларга олиб келади. Умуман, содир бўлган ёнғинлар таҳлил қилинганда, асосан аҳоли хонадонларида иситиш печларининг қуриш ва ишлатиш қоидаларига амал қилмаслик, электр симларининг қисқа туташуви, фойдаланилаётган газ ва электр жиҳозларининг носозлиги сабаб бўлгани аниқланган.

 

Юқоридаги каби кўнгилсизликлар келиб чиқмаслиги учун фуқаролар ҳамиша ҳушёр бўлиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиши зарур.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода ўқитувчилардан пахта теримида қатнашишга кафолат хати олиняпти

Садриддин Ашур/Озодлик Бухоро вилояти мактаб ўқитувчилари бу йилги пахта теримида қатнашиш учун тилхат ёзиб беришга мажбурланяпти. Бу ҳақда Озодликка хабар берган ...

Бошлиқ ўзгарса, иш  услуби ўзгаради…ми ?

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси  бошлиғи қилиб подполковник Очилов Хуршид Абдиназарович тайинланди. Бу ...

Йўлдаги ўйлар

Журналист одам ўзи хаёлпараст бўларкан.  Қаерда бўлманг, биринчи имконият туғилиши билан хаёлга бериласиз. Масалан, юк  ташиш машиналари  инсон оғирини енгил қилиши ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400