Россия иқтисодиёти “ёриб чиқиши” керак, деб баёнот қилди Путин

Россия ўз иқтисодиётида, ижтимоий соҳада, россияликлар ҳаёти сифатини янги даражага олиб чиқадиган, “ёриб чиқадиган” тараққиётга эришмоғи даркор – ўзгаришлар барча ҳудудларда рўй беради, деб таъкидлади РФ президенти Владимир Путин Сергей Собяниннинг Москва мэри этиб тайинланишига бағишланган тантанали тадбирда.

Фото: РФ президентининг матбуот ҳизмати

“Жуда кўп ишлар амалга оширилди, сиз ҳозир айтганингиздек, ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз керак. Россия – иқтисод, технологиялар, ижтимоий соҳада улкан тараққиётга эришмоғи даркор. Бу ўзгаришларнинг асосий мақсади — фуқароларимизнинг ҳаёти даражаси ва сифатини кўтаришдир. Бу ўзгаришлар мамлакатнинг барча ҳудудларида рўй беради, пойтахтнинг умуммиллий масалани ҳал этишга қўшадиган ҳиссаси, албатта, ҳамиша жуда юқори бўлади”, – деди Путин.

“Москва — тарихан ўзгача шаҳар. Бу ерда илм, таълим, бизнесга оид улкан салоҳият жамланган. Айнан шу нарса бизнинг пойтахтимизга дунёнинг энг етакчи мегаполислари билан муваффақиятли рақобатлашишга имкон яратади”, – деб қўшимча қилди президент ҳамда Москва таълим бўйича етакчи позицияда туриши кераклигини эслатиб ўтди.

Москва мэрлигига сайловлар 9 сентябр куни бўлиб ўтди. Якуний маълумотларга кўра, Сергей Собянин 70,17 % овоз тўплади, у учун 1 миллион 582 минг 762 киши овоз берди.

Собянин биринчи марта 2010 йилнинг октябрида, 18 йил давомида пойтахтга раҳбарлик қилиб келган  ва президент ишончини йўқотганлиги туфайли муддатдан олдин истеъфога чиқарилган Юрий Лужков ўрнига Москва мэри лавозимини эгаллаган эди.

 

Манба: Sputnik

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дилмурод саййид: баҳор соғинчи (шеърлар)

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Аллоҳнинг марҳамати ва куюнчак Инсонларнинг дуоси билан яқинларим бағрига қайтдим! (more…)

Боррель россияни айблади

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар ва ҳавфсизлик сиёсати бўйича раҳбари Жосеп Боррель халқаро савдода ғалла етишмаслигида Россияни айблади. Боррелль ижтимоий тармоқ орқали ...

Ўзбекистонда маҳкумлар ўз яқинлари билан учрашишига ким тўсқинлик қилмоқда?

Озодликдан маҳрум қилиш жойларида халигача ҳам муассаса раҳбарлари ўзларича қонун-қоидалар яратмоқдалар. Маҳаллий инсон ҳуқуқлари  фаолларига 36-манзил муассасадан келиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400