“ҲАҚИҚАТНИ АЙТИШИ УЧУН ҚИЙНОҚҚА СОЛИШ КЕРАК”

Муҳтарам муштарийлар, азизлар! Мен сизларга жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанцияси судида ўз кўзим билан кўриб, қулоғим билан эшитган воқеани ҳикоя қилмоқчиман. 

Иллюстратив фото

2018 йил 20-сентябрь куни мен жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясини суд мажлисига бир жиноят иши бўйича жияним Тўйчиева Нодира билан  бирга қатнашдим. Тўйчиева Нодира Косон тумани Месит маҳалласидаги 21-сонли мактабгача таълим муассасасида 2017 йилда мудира бўлиб ишлаган. 2017 йил ёзида 21-сонли мактабгача таълим муассасини жорий таъмирлаш бўйича Ғазначиликдан 30 миллион сўм пул маблағи ажратилган. Косон туман Молия бўлимининг катта иқтисодчиси Умиров Ориф Ҳусенович 21-мактабгача таълим муассасаси мудираси Нодира Тўйчиевани чақириб, мен айтган қурувчи билан шартнома тузасиз, агарда мен айтган қурувчи билан қурилиш таъмирлаш шартномаси  тузмасангиз пулни қайтариб юбораман, деб шарт қўйганлиги учун Нодира 2017 йил 30 май куни Косон туман Молия бўлимининг катта иқтисодчиси Умиров Ориф айтган “Бунёдкор файз инвест” хусусий корхонасини иш юритувчиси Ибрагимов Баходир билан 21-мактабгача таълим муассасасини жорий таъмирлаш бўйича шартнома имзолаб, шартнома шарти бўйича 15 фоиз аванс тўловини 4,5 миллион сўмни  шу куннинг ўзида пул кўчириш йўли билан қурувчининг банкидаги ҳисоб рақамига ўтказиб беради.

“Бунёдкор файз инвест” хусусий корхонасининг таъсисчиси бўлиб, хужжатларда ва корхона Низомида Ибрагимов Баходирни хотини Бозорова Гўзал кўрсатилган. Бозорова Гўзал менга ўзини тиббиёт ҳамшираси эканлигини айтиб, 4 нафар фарзанди борлигини, қурилиш ва корхона ишлари билан эри Баходир шуғулланишини айтди. Лекин қурилиш шартномасига Бозорова Гўзални номи ёзилган бўлсада, унинг эри Ибрагимов Баходир шартномани имзолаган.

Соғлиги панд берганлиги сабабли Нодира Тўйчиева ҳушидан кетганлиги учун шифохонага ётишга мажбур бўлади. Нодиранинг ўрнига 21-мактабгача таълим муассасасининг мудираси вазифасига вақтинча Худойназарова Гулистон тайинланади.  Лекин боғчада ҳеч қандай қурилиш таъмирлаш ишлари бошланмайди. 2017 йил 30 июнь куни  Косон туман Молия бўлимининг мактабгача таълим муассасаларини лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлаш ва қурилишини молиялаштириш вазифалари беркитилган Умиров Ориф “Бунёдкор файз инвест” хусусий корхонасига қолган пулни ўтказиб берасан, деб 21-мактабгача таълим муассасасини вақтинча мудираси вазифасини бажарувчи Гулистон Худойназаровага топшириқ беради. 2017 йил 30 июнь куни   “Бунёдкор файз инвест” хусусий корхонаси иш юритувчиси Баходир Ибрагимов ва 21-мактабгача таълим муассасаси мудираси вазифасини бажарувчи Гулистон Худойназарова ўртасида амалда бажарилмаган қурилиш ишларини бажарилганлиги  ҳақида шакл-3 ҳужжати тузилади ва Косон туман Молия бўлимига тақдим этилади. Шу куннинг ўзида  шакл-3 га асосан банкка имзо қўйиш ҳуқуқи ўзида қолган Тўйчиева Нодира бухгалтер Ўктам Ахмонов олдиндан тайёрлаб келган банк тулов топшириқномасига имзо қўйиб беради. Бухгалтер Ўктам Ахмонов банкга бориб, Нодира имзолаган тўлов топшириқномасига асосан 22962840 сўмни  “Бунёдкор файз инвест” хусусий корхонасига ўтказиб беради.

 

Пулни олган қурувчи Баходир Ибрагимов бирорта ҳам қурилишни бажармасдан, қорасини ҳам кўрсатмай йўқ бўлиб кетади. Нодира Тўйчиева Умиров Орифга у айтган қурувчи ишламасдан кетганлигини айтганида, у агар қурувчи боғчани таъмирламаса, мени ўзим қиламан деб ваъдалар беради.  Натижада Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми ва 209-моддаси билан Ибрагимов Баходир ва Гулистон Худойназаровага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Косон туман суди томонидан Баходир Ибрагимовга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади, Гулистон Худойназаровага ахлоқ тузатиш иши жазоси берилади. Бундан ташқари, Ибрагимов Баходир Косон туманида яшовчи яна бир кишини алдаб, уни 33 миллион сўм пули ва 300 АҚШ долларини олиб, ўн кун ичида янги автомашина олиб бераман, деб айтиб, пулларини фирибгарлик билан ўзлаштириб юборганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Суд ҳукми устидан Баходир Ибрагимов ва Гулистон Худойназарова томонидан апелляция шикояти берилади. Судланувчилар Гулистон Худойназарова ва Баходир Ибрагимовнинг апелляция шикоятини Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг раиси Абдуқаюм Маҳкамов бошчилигида, судьялар Фаррух Ниёзов ва Алишер Жўраевлар иштирокидаги Апелляция судлов ҳайъати кўришни бошлашган.

 

Судланувчи Худойназарова Гулистон апелляция шикоятида шакл -3 русча ёзилган бўлганлигини, рус тилини билмаслигини, унга 21-мактабгача тарбия муассасасининг таътилга чиққан мудираси Нодира Тўйчиева ва Косон туман Молия бўлимининг катта иқтисодчиси Умиров Ориф телефон орқали қурувчи берган ҳужжатларга имзо қўйиш шартлигини, мен турибман, мен қурувчи ишни бажармаса, мени ўзим қилиб бераман, деб айтиб, буйруқ қилганлиги, қурувчи Ибрагимов Баходир унга қурилиш материаллари қиммат бўлиб кетганлиги, албатта пул тушгандан сўнг 3 кун ичида боғчани таъмирлаб беришини ваъда қилганини, қурувчининг ҳисобига ўтказилган пулдан бир сўм ҳам емаганлигини, айби йўқлигини, Косон туман прокуратураси   терговчиси Фарход Тошпулатовга ҳам айтганлигини, лекин терговчи уни асоссиз равишда олдиндан тил бириктириб, уюшган жиноий гурухга бирлашиб, давлат маблағларини талон-тарож қилганликда айблаганлигини, зарарни ундиришни солидар тартибда ундирувга қўйганлигини, асоссиз судланганлигини, эри Ироқов Фахриддин шуни учун уни уйидан ҳайдаб чиқарганлигини, оиласи бузилаётганлигини айтиб, суд залида йиғлаб, прокуратура терговчиси Фарход Тошпулатовни ва молиячи Умиров Орифни сўроқ қилишни, улар билан юзлаштиришни апелляция инстанцияси судидан талаб қилди.

Судланувчи Ибрагимов Баходир эса пулни ҳаммасини бир ўзи ўзлаштирганлигини, соғлиги оғирлашганлиги учун пулларни даволанишга қисман ишлатганлигини, боғчага 18 миллион сўмлик қурилиш материалларини олиб келганлигини, лекин номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини, 168-модда бўйича зарарни тўлиқ тўлаганлигини, шунинг учун озодликка чиқаришни суддан сўради.

 

Судга гувох сифатида Косон туман прокуратурасининг терговчиси Фарход Тошпулатов чақиртирилиб, гувох сифатида сўралишини судга раислик этувчи А.Махкамов унга тушунтирди. Терговчи судланувчилар терговда айбига иқрорлик билдириб, сўроқ беришганлигини айтгач, унга суд раиси Гулистон Худойназаровага Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан ҳам айблов қўйилганлигин, 167-моддада икки хил талон –тарож аломати борлигини, шундан бири ўзлаштириш йўли билан, иккинчиси растрата қилиш йўли билан талон –тарож қилганликни билдиришини, судланувчи Ибрагимов барча маблағни бир ўзи ўзлаштирганлини судда айтганлигини, дастлабки терговдаги кўргазмаларида ҳам айтганлигини, Г.Худойназарова эса бир сўм ҳам пулдан манфаатдор бўлмаганлигини, алдов ва тушунмовчилик асосида шакл-3 ҳужжатига имзо қўйганлигини, шунинг учун тергов органи қанча миқдордаги пулни Г.Худойназарова ўзлаштирганлигини айтишни  сўради. Терговчи икки судланувчи ҳам жавобгарликдан қочиш учун биргаликда давлат маблағини ўзлаштирганлигини айтишмаяпти, агар икки судланувчи қийноққа солинса, ҳақиқатни айтишади. Шунинг учун улар ҳақиқатни айтиши учун қийноққа солиш керак, деб судда баралла гувохлик берди.

 

Суд мажлисига раислик этувчи А.Махкамов: “нима суд ҳам қийноққа солиши керакми, етар энди, ахир терговда қийноққа солингани учун судгача ҳам етиб келмаган қанчадан қанча махбуслар бўлган, сиз гапингизни ўйлаб гапираяпсизми”,-деган саволига терговчи Фарход Тошпулатов: “ахир улар бирга пулни ейишган, қийнамаса ҳар бири қанча пул олганини айтмайди”, деб ўзини фикрида қолди. Лекин судга терговчи қурувчи “Бунёдкор файз инвест”га бажарилмаган иш учун ўтказилган пулдан қанча миқдордаги суммани айнан Худойназарова Гулистон ўзлаштирганлигини исботлаб бера олмади.

 

Судга гувох тарзида чақирилган Умиров Ориф шакл-3 ҳужжати унга олиб келинганлиги учун у ҳам тасдиқлаб, Ғазначилик орқали пулни ўтказдирганлигини, судланувчиларга тазйиқ ўтказмаганлигини, бажарилмаган иш учун имзо қўйиш ҳақида кўрсатма бермаганлигини айтди. Судда Гулистон Худойназарова Ориф Умиров билан тортишиб қолишди. Судга раислик этувчи тинчлик сақлашни улардан талаб қилди.

 

Судда гувохлик берган Тўйчиева Нодира ҳам пулни ўтказишни Косон туман Молия бўлимининг катта иқтисодчиси Ориф Умиров буюрганини айтиб кўргазма берди.

 

Раислик этувчи суд мажлисини ёпиб, 2018 йил 24 сентябргача танаффус эълон қилди.

 

Муҳтарам ўқувчилар, мен бу мақолани ёзишдан мақсад, Косон туман прокуратурасининг терговчиси Фарход Тошпўлатовнинг сўзларидан  Қашқадарёлик ҳуқуқшунослар суриштирув ва тергов жараёнида иқрорлик кўргазмасини фуқароларни қийноққа солиш билан уларнинг айбини исботлар экан, деган тушунча менда пайдо бўлди. Сизда-чи?  Биз бу мавзуга яна қайтамиз, азизлар.

 

Муаллиф :Чўян Маматқулов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда мма нинг профессионал жангчиси муслим омонов ўлдирилди

Бугун, 11 сентябрь куни ММА нинг профессионал жангчиси 23 ёшли Муслим Омонов ўзаро келишмовчилик сабабли пичоқланди. «7news.uz»нинг  хабарига кўра, олган тан жароҳати сабаб ...

Зеленский: «россия 200 мингдан ортиқ украиналик болани ўғирлаб кетди»

«Россия катталарни ҳам, болаларни ҳам зўрлик билан олиб чиқиб кетмоқда. Бу Россиянинг энг даҳшатли уруш жиноятларидан биридир. Россия уруш бошлангандан бери етимхоналардаги ...

Сребреница қирғини шаҳидлари ёдга олинди

Босния ва Герцеговинанинг шарқий қисмидаги Сребреница шаҳрида 1995-йилнинг июлида содир этилган қирғиннинг 27 йиллиги муносабати билан хотира дастури бўлиб ўтди. Босния ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400