Нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар АҚШ президентининг нархни тушириш чақириғини эътиборсиз қолдирди

Нефть ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти – ОПЕК ва ташкилотга аъзо бўлмаган бошқа йирик нефть ишлаб чиқарувчилар АҚШ президенти Дональд Трампнинг нархни тушириш тўғрисидаги чақириғига қарамай, нефть қазиб олишни кўпайтирмаслик тўғрисида келишиб олди, дея ёзмоқда Озодлик.

Иллюстратив фото

Бундай қарор 23 сентябрда Жазоирда ўтган ОПЕКка аъзо давлатлар ва бу ташкилотга аъзо бўлмаган Россия иштирокида ўтган йиғилишда қабул қилинди.

ОПЕК бугунги кунда нефт бозорида юзага келган талаб ва таклиф ўртасидаги балансни «соғлом», деб баҳолади.

Сўнгги ойларда АҚШ санкциялари оқибатида ОПЕКка аъзо бўлган Эрондан нефть экспорт қилиш қисқарагани ортидан нарх ҳам кўтарилди.

АҚШ президенти Трамп ОПЕКни нефть ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали нархни туширишга чақириб келмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Август ойида ўзбекистонда нархлар неча фоизга ошди?

Жорий йилнинг августида истеъмол бозоридаги ўртача нархлар даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 2,9 фоизни ташкил этди. Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, ...

Ўзбекистон бу йил яна евробондлар чиқариши мумкин

Ўзбекистон февралда евробондлар чиқаришни муваффақиятли бошлаганидан сўнг бу йил яна бир марта долларда еврооблигациялар чиқарган ҳолда жаҳон бозорига йўл очиши мумкин. Бу ...

«самарали солиқ тизимида имтиёзларга ҳожат йўқ» — юлий юсупов

  Юлий Юсупов. Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz» Иқтисодчи Юлий Юсупов — Ўзбекистон солиқ тизими муаммолари ва солиқ қонунчилигини такомиллаштириш йўллари ҳақида. ...