Ўзбекистонда Facebook ‘ўлди’ми?

Ўзбекистонда Facebookдан фойдаланишда юзага келган муаммолар ўз маҳсулотларини ижтимоий тармоқларда фаол тарғиб қилиб келган тадбиркорларга салбий таъсир кўрсатган. Бу ҳақда Smartgov Consulting ширкати ижрочи директори ва жамоатчи фаол Азиза Умарова ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

Унинг сўзларига кўра, Facebook Ўзбекистонда “ўлгани ҳақиқатга яқинроқ”.

Ўзбекистон ҳукумати Facebookка тўсиқ қўйганини рад этмоқда

Азиза Умарованинг фикрича, бу мамлакатдаги кичик бизнес ва фуқаро жамиятига зарар етказмоқда.

“Масалан, “Вкусная история” саҳифаси бор. Унда Facebook орқали шаҳарликлар буюртмага (помидор қоқи, хумус, торт ва ҳ.к ) егулик тайёрлайдиган аёл ҳақида маълумот оладилар. Кўпгина аёллар декрет таътилида ижтимоий тармоқларда реклама қилинадиган бизнесларни бошлашади. Айнан шундай аёлларни биз мижозларидан маҳрум қилаяпмиз. Facebook уларга оилаларини боқиш, фарзандларини оёққа қўйиш имконини берган эди”, – деб ёзади Азиза Умарова.

Унинг илова қилишича, Facebook атрофидаги вазият ҳунармандларга ҳам таъсир қилган.

“Масалан, Карина Кенжаева (Бухоро) ва Юлию Завертайло (Тошкент) ўз қўллари билан ажойиб кўкрак безакларини ясашади. Facebook туфайли фойдаланувчилар уларнинг ишларини кўриб, буюртма беришган. Ижтимоий тармоқларни ўлдириш билан кўпчилик ҳунармандларни буюртмаларидан маҳрум қиласиз”, – дейди Азиза Умарова.

Унинг ёзишича, Ўзбекистонда Facebook амалда фуқаро жамияти вазифасини бажараётган эди ва кўплаб ташаббус гуруҳларига майдон яратганди. Facebookдаги муаммолар кўпгина ёрдамга муҳтож одамларни ҳаётий зарур кўмакдан маҳрум қилиши мумкин.

Asaxiy.uz интернет дўкони асосчиси Фируз Аллаевнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, Facebookдаги муаммолар бошланиши ортидан, интернетдаги буюртмалар сони ҳам тушиб кетган.

“Биз вазиятни ўнглаш учун асосий рекламани Instagramга йўналтирдик ва шу орқали буюртмалар ўрнини қоплаб олдик”, – дейди Фируз Аллаев.

Ўзбекистонда Facebookка киришдаги муаммолар шу йил 3 сентябридан, ижтимоий тармоқда фаол қатор блогерларнинг ҳибсга олиниш ортидан кузатила бошлаган.

Ҳукумат расмийлари муаммолар юзасидан изоҳ бермаяпти.

Халқаро телекоммуникация тармоқларига уланишни назорат қилувчи ва интернет соҳасида монополиячи ҳисобланган “Ўзбектелеком” ширкати Facebookдаги муаммоларга алоқаси йўқлигини айтган.

Манба: bbcuzbek

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“сариқ девона” ғорининг сири

Зомин –Ўратепа йўлининг устида Култепа отлиғ қишлоқ бор. Каттагина қишлоқ ўртасида бир-бирига мингашиб ётган қирлар қачонлардир қабристон бўлган, неча-неча аждодлар жисми ...

Марғилонлик уста lacetti’дан ferrari ясади

Марғилонлик уста ўзининг Lacetti автомобилидан Ferrari'га ўхшаш бўлган автомобил ясади. Бу ҳақида Facebookдаги “Водители Ташкента” гуруҳида Akbar Murodov исмлий фойдаланувчи ...

М. иброҳимова: «фалончи вазирликдан ташриф буюрганлар»

...Хайрия тадбирларининг бирида жудаям хунук ходисанинг гувоҳи бўлдим. Кам таъминланган болажонлар ўқишдаги ютуқлари учун тақдирланишаётган эди.  Тадбиркорлардан бири ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400