Бўлажак миллионерларга 5 маслаҳат

илғор тадбиркор бўлишни1. Ҳеч қачон хато қилмаган киши ҳеч қачон бирор янгиликка қўл урмаган кишидир. Аксарият одамлар хато қилишдан қўрқиб янги иш бошлашга урин­майдилар. Хатодан қўрқмаслик керак. Мағлубиятга учраган инсонгина қандай қилиб ғалабага эришиш мумкинлигини англаб етади.

2. Инсон қадри унинг нимага эришиши билан эмас, нима бера олиши билан ўлчанади. Агар дунёга машҳур инсонлар ҳаётига разм солсангиз, уларнинг ҳар бири инсоният учун нимадир бера олган. Бирор нарсани олиш учун аввало бирор нарсани бериш ке­рак. Қадрингиз баланд бўлса, ҳаётда бир поғона юк­сакликка кўтариласиз.

3. Агар илғор тадбиркор бўлишни истасангиз, бизнес билан шуғулланишни ҳозирданоқ бошланг. Бошлашни истасангиз-у, оқибатидан қўрқсангиз ҳеч нарсага эришолмайсиз. Бу ҳамма соҳага тегишли: ютиш учун аввало ўйнаш керак.

4. Ўйин қоидаларини яхшилаб ўзлаштиринг. Сўнгра ҳаммадан яхши ўйнай оласиз.

5. Сўрашдан зерикманг. Ақлли инсонлар доимо савол беришади. Бирор муаммонинг ечимини топиш учун бошқалардан маслаҳат сўрашга уялманг.

Ижодий хамкоримиз “Бизнес олами” журнали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони ўзгартирилди

Фуқароларга ногиронлик нафақаси тайинланишида улардан нафақа тайинлаш учун меҳнат дафтарчаси нусхасини сўраш бекор қилинди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизматидан ...

Россияда ўзбек автомобиллари сотуви 38% пасайди

Европа бизнеси уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси 2014 йилда Россияда енгил автомобиллар сотуви ҳақидаги маълумотни эълон қилди. Унга кўра, ўтган йили GM ...

Германия ўзбекистонга тиббиётни ривожлантириш учун 120 млн евродан кўпроқ маблағ ажратади 

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга 2 кунлик ташрифи давомида Ўзбекистон ҳукуматини ислоҳотлар йўлини давом эттиришга чақирди. Бу ҳақда DW немис нашрига ...