2019 йилдан Туркманистонда бепул коммунал хизматлар бекор қилинади

Халқ Маслаҳати йиғилишида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов мамлакатда бепул газ, электроэнергия, ичимлик суви ҳамда коммунал хизматларини бекор қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Ушбу фармон 2019 йилдан кучга киради. Бу ҳақда “Туркманистон бугун” ахборот агентлиги хабар берди.

Гурбангули Бердимухамедов

 

“Ҳозирги кунда аҳоли даромади сезиларли даражада ўсди. Меҳнат қилиб пул топиш учун ҳар бир оилада кенг имкониятлар яратилган. Айни шу сабабдан давлат бепул тақдим этган табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш вақти келди, – дейди президент. – 2019 йилдан коммунал хизматлар имтиёзли нархларда тақдим этилади”.

Туркманистонда газ, ичимлик суви ва электр энергияси 1993 йил мамлакатнинг биринчи президенти Сапармурат Ниязов давридан бери аҳолига бепул тақдим этилмоқда.

Манба:Турон24

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги ошади

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлигини оширишни топширган. Давлат раҳбари 23 август куни ўтган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси, Молия ва ...

Ҳокимлик лицензия бермаëтган тошкентдаги 63 аптека банкротлик ëқасига келиб қолди

  «Ягона дарча» марказига лицензияси узайтирилишини сўраб мурожаат қилган Тошкент шаҳридаги 63 та хусусий аптека эгаси¸ қонунда белгиланган муддат тугаганига қарамай¸ ўз ...

Андижонда уй эгалари уйини бузишга келганларни нега тошбўрон қилди?

Уй нима учун бузилаётган эди? «Озодлик» радиосининг Facebook’даги саҳифасида «Уй эгалари уйини бузишга келганларни тошбўрон қилди» номли сарлавҳа остида видео эълон қилинди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400