Муборак тумани ҳокимияти ходимлари пора олаётганда ушланди

Муборак тумани ҳокими ёрдамчиси ва молия бўлими бошлиғи 21 млн сўм пора олаётган вақтда ушланди.

Қашқадарё вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан Муборак туман ҳокими ёрдамчиси ҳамда молия бўлими бошлиғи пора олаётган вақтда ушланди, дея хабар қилди «Ўзбекистон 24» телеканали «Ахборот 24» дастури.

Муборак туманининг Қорақум қишлоғида 2 км узунликдаги махсус пиёдалар йўлагини ётқизиш учун қурилиш ташкилоти ҳисоб рақамига 302 млн сўм ўтказилиши лозим бўлган. Бироқ ушбу маблағларни ўтказиш учун Муборак туман ҳокими ёрдамчиси Азизбек Шукуров мазкур пулларнинг 7 фоизи, яъни 21 млн сўмни талаб қилган.

Тезкор тадбир натижасида у пул маблағларини олаётган вақтда ушланди.

Маълум бўлишича, Азизбек Шукуров пулни Муборак туман ҳокимияти молия бўлими бошлиғи Самад Қўйлиевга етказиши керак бўлган. У Қаршида ўтказилган тезкор тадбир вақтида 21 млн сўмни ўз автомобили салонида олаётганда ушланди.

Самад Қўйлиев 2017 йил июнидан буён молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси айбланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича жиноий иш қўзғатди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба:«Газета.uz»  

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таниқли брендлар “откат ва доля”ни ўйлаб, ўзбекистонга келишга қўрқаяпти

Ўзбекистон бозорига киришга қизиқаëтган Дания брендлари. Озодлик билан суҳбатда P. Jahn General products ltd ширкати асосчиси Paul Jahn президент Мирзиëвнинг хориж ...

«ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида ходимлар ўз хизмат вазифаларини нега суистеъмол қилишмокда?

Фото:mulkdor.com Сўнгги вақтларда  «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиа компанияси ходимларининг уўз хизмат вазифаларидан у ёки бу мақсадда фойдаланаётганликлари тўғрисида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400