Ўзбекистонда электр, сув ва газ учун олдиндан тўлов тизими киритилиши мумкин

Бугун Олий Мажлиснинг 16 ялпи мажлисида аҳолига етказиб берилаётган электр, газ ва сув учун тўловларини олдиндан олиш тизимига ўтиш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik нашри.  

Мажлисда хабар берилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда коммунал хизматлардан жами дебитор қарздорлик жами 278 миллиард сўмдан зиёдроқни ташкил қилмоқда. Шундан 227 млрд сўм аҳоли улуши, 50 млрд 600 млн сўм эса юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.

 

Энг катта қарздорлик Тошкент шаҳрида – 55 млрд сўмдан ортиқ Тошкент вилоятида – 46 млрд сўмни, Наманган вилоятида эса салкам 30 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

 

Электр энергияси бўйича ҳам 2 триллион сўмдан ортиқ қарздорлик юзага келган. Шундан 1,5 трлн сўми жисмоний шахслар улушига тўғри келади.

 

Юқоридаги рақамларни ҳамда йўл қуйилаётган исрофгарчиликларни ҳисобга олган ҳолда, депутатлар ушбу соҳада таъсирчан чораларни назарда тутувчи қонун қабул қилиш вақти келганини таъкидлашди.

Акс ҳолда, аҳолини сув, элктр ва газ билан билан барқарор таъминлаш, ёқилғи энергетиека комплексини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш, товар ва хизматлар ишлаб чиқариш, ишбилармонликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш каби муҳим ишларни амалга ошириш хавф остида қолиши мумкин.

Янги қонун, ушбу соҳаларда қарздорликка йўл қўймасликка, тежамкорликка, аҳолининг маъсулиятини оширишга ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга олиб келиши керак.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пахта ўзбекнинг нони

  Бу гап қачон, кимдан, қаерда   1934 йилда Ўзбекистонда пахта плани тўлмайди.   Нимага?   Сабаби: юртда очарчилик айрим туманларда ўлчаш юзага келган. очликдан, ўлатдан минг ...

Россия, туркия ва эрон сурия бўйича келишув имзолади (видео)

Россия, Туркия ва Эрон Суриядаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган Келишувни имзолашди. Ҳужжат Суриядаги мажороларни тинч йўллар билан барқарорлаштириш доирасида Россия, ...

Каттақўрғон туманида тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Каттақўрғон тумани Зарқўрғон маҳалласида яшаган тўрт кишидан иборат оила 2 январга ўтар кечаси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда "UZ24" нашри хабар бермоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400