Ниғматилла Йўлдошевнинг танқиди нечоғли ўринли?

Айни чоғда интернет оламида Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг 27 сентябрь куни бошланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XVI ялпи мажлисида  парламент юқори палатаси аъзоларини ташаббус кўрсатмаганлиги учун танқид қилганлиги овоза бўлмоқда. Журналистлар, сиёсатчилар, казо-казолар Сенат раисининг “Биз ҳалигача иш юритишнинг эски услубларидан воз кечмадик” дея гапирган гапларини оламга ёймоқда.

Ниғматилла Йўлдошев

Ҳақ гапни айтгани учун Раисни кўкларга кўтармоқда. Раиснинг шу пайтгача  “Фаолиятдаги камчиликлар салбий оқибатларга олиб келаётганини афсус билан тан олишини “мардлик, матонат” дея мадҳ қилмоқда.

Тўғри, ўтган йиллар давомида мамлакатда фақат ёлғонларга асосланган сиёсат юритилгани Сенат Раиси томонидан алоҳида эътироф этилиши ва тан олиниши ҳар қанча ёритилса арзийди. Лекин “айрим сенаторларнинг ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш борасидаги ташаббускорлиги сезилмаётганлигини” Ниғматулла Йўлдошевдан эшитиш анча-мунча эриш туюларкан. Чунки ташаббуссизлик қандай бўлишини ўз вақтида фақат сенаторларга эмас, бутун дунёга намойиш қилган шахслардан бири айнан Ниғматулла Йўлдошев жаноблари эмасмиди? Шундай бўлгач у кишининг ташаббуссизлик ҳақидаги сўзлари сенаторларга қандай таъсир қиларкин?Ниғматулла Йўлдошев “сенаторлар сенаторлик сўровидан самарали фойдаланишмаяпти” деб бонг урмоқда. Бироқ Раиснинг ўзи бундан икки йил олдин Конституция билан белгиланган имтиёзлардан, конституция берган ҳуқуқдан нега самарали фойдаланмади?

Борди-ю сенаторларимиз кутилмаганда уйғониб, ўзларининг фаолиятини жиддий танқид қилаётган Раисидан икки йил олдинги ташаббуссизлиги боисини сўраб қолишса, у ҳолда

Йўлдошев жаноблари нима деб жавоб бераркан? Ташаббускор бўлмаган раҳбарнинг депутат ёки сенаторлардан ташаббус кутиши кишига негадир қизиқ туюларкан. Аммо наилож, бизнинг сиёсатчиларимиздан ҳамма нарсани кутиш мумкинлиги ҳали узоқ давом этадиганга ўхшайди.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Евгений пригожин украинадаги урушни қўллаб-қувватлаш учун кремль ботларини яратмоқда

Путиннинг “ошпази” дейилган Евгений Пригожин бошчилигидаги бўлинма Украинада бўлаётган уруш ҳақидаги хабарлар, видеолар ва постларга изоҳ бериш учун одамларни ёлламоқда. ...

Бахриддин исамов суд-психиатрия экспертизасидан ўтмоқда 

Яккабоғ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаевнинг ҳаётига суиқасд ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400