Чемпион болаларинг қаерда, қандай яшаётганидан хабардормисан Ёшлар иттифоқи?..

Беш маротаба турли халқаро танловлар ғолиби бўлган чемпион бола, бугун олис бир қишлоқ кулбасида аранг кун кўрмоқда.

 

Фото:ЎзА

Иқтидорли болалар юртимизнинг келажагидир. Уларга сарфланган харажат эртага, албатта, ўз мевасини беради. Сир эмаски, баъзида юксак иқтидорли болалар оилавий шароитлари туфайли ўзларини намоён эта олмай, иқтидорларини ривожлантира олмасдан чекка қишлоқларда қолиб кетмоқда.

Фото:ЎзА

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги 52-мактабнинг 9-синфида бир неча бор математика бўйича халқаро чемпионатлар ғолиби Дониёр Исмоилов таҳсил олади. У икки бора олтин ва уч маротаба кумуш медаль соҳиби бўлган.

Фото:ЎзА

Аммо шундай иқтидор эгаси бугун оилавий қийинчилик туфайли вақтини тўлиқ илм олишга сарфлай олмаяпти. У бўш вақтларида ва ёзги таътилда нон цехларида ишлаб оиласига ёрдам қилади.

 

Дониёр Қоракўл туманининг “Қораун” қишлоғида яшайди. У яшаётган кулбани уй дейишга ҳам тил бормайди. Оила моддий ёрдамга муҳтож. Дониёрнинг онаси бир неча йиллардан бери жигар церрозидан азият чекади, тиббий муолажа ва дори-дармон маблағи йўқ, отасининг эса тайинли иш жойи. Шунга қарамасдан Дониёрни халқаро олимпиадаларда иштирок этишга тавсия этишса, унинг ота-онаси қариндош-уруғларидан қарз кўтаради. Баъзида ишлашга мажбур бўлган Дониёр олимпиадаларда иштирок эта олмайди.

 

“Шундай танг аҳволда қолган оила билан шу вақтгача “Уйма-уй юриб муаммо ўрганяпмиз”, дейдиган депутатлар, бошқа мутасаддилар ва Ёшлар иттифоқининг Бухоро вилояти кенгаши қизиққанмикан?“ деган савол ҳаёлингдан ўтиши табиий.

Фото:ЎзА

Дониёр Исмоиловни сайтга олиб чиқишдан мақсадимиз биргина – унинг мисолида юртимиздаги бошқа вилоятларнинг ҳам чекка қишлоқларида моддий камчилик туфайли ўз иқтидорини намоён қила олмаётган болаларга Ёшлар иттифоқининг диққатини қаратиш. Зеро, иттифоқнинг асл мақсади ҳам шундай ёшларга кўмаклашиш бўлиши керак. Бундай ёшларни излаб, уларни ижтимоий ҳимояга олиш тадбир ўтказишдан кўра, кўпроқ фойдали ва келажакда ўз мевасини бериши аниқ.

Манба: ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

15-апрелда тошкент-бишкек автобус қатнови тикланди

Бугун, 15 апрель куни Тошкентдан Бишкекгача халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди. Автобус кунига икки марта: 18:00 ва 19:00 да йўлга чиқади. Йўл кира нархи: 250 минг сўм ...

Энди ўзбекистондан 100 млн сўм нақд хорижий валюта олиб чиқиш мумкин

22 октябрь куни Шавкат Мирзиёев “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни имзолади. Ҳужжатга кўра, эндиликда жисмоний шахслар томонидан мамлакатдан 100 ...

Ҳоким қонунни ҳурмат қилмайдими?

Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов — замонамиз қаҳрамони. Унинг юртимиз олдидаги «хизмати» беқиёски, ҳатто тўрт дона маккажўхорини ҳам бюджетга тушишига ғамхўрлик қилади, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400