Deutsche Bank етарлича баҳо берилмаётган жаҳон валюталарини маълум қилди

Deutsche Bank етарлича баҳо берилмаётган жаҳон валюталари рўйхатини тузди. У валюта курсларининг динамикасини баҳолаш услуби бўйича ишлаб чиқилди (Behavioral Equilibrium Exchange Rate, BEER).

BEER услуби 1999 йилда британиялик иқтисодчилар Питер Кларк ва Рональд Макдоналд томонидан ишлаб чиқилган. У ҳақиқий валюта курси ва мамлакатнинг инфляция, ишлаб чиқариш каби макроиқтисодий кўрсаткичлари орасидаги фарқни кузатиб бориш имконини беради. Валютани валюталар саватчасига нисбатан баҳолаш учун валюта жуфтликлари ташқи савдодаги улуш бўйича «ўлчанади».

Deutsche Bank модели 31та валютани қамраб олди – ўнтаси ҳаддан ташқари яхши баҳолаб юборилгани ва 21таси етарли баҳоланмагани аниқланди. Антиетакчилар сафидан Туркия лираси, Колумбия песоси ва Россия рубли бор.

Ўта кучли валюталар топ-5лигидан Чехия кронаси, Жанубий Корея вони, Таиланд бати, АҚШ доллари ва Швейцария франки жой олди. Доллар тахминан 7 фоизга ортиқ баҳолаб юборилган, дейилади банк таҳлилида.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев шуҳрат ғаниевга янги вазифа топширди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун имзолаган фармонга кўра, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга янги вазифа топширилган. Фармонга кўра, ҳокимга Халқаро ҳунармандчилик ...

Мьянмада роҳинжа мусулмонларнинг қатлиом қилинаётганини ёзган reuters журналистлари қамалди

Мьянма суди Reuters агентлигининг икки нафар журналистини давлат сири тўғрисидаги қонунни бузганликда айблаб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилди. 3 сентябрь куни суд 32 ёшли Ва ...

Наврўз шукуҳи давом этмоқда

Наврўз мамлакатимиз шаҳару қишлоқларида сайл тарзида кенг нишонланмоқда. Бу, албатта, кўп минг йиллик миллий урф-одатларимизнинг бетакрор ифодаси саналади. Наврўз тантаналари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400