Facebook’даги аккаунтингиз сўнгги хакерлик ҳужумида бузиб кирилганини қандай аниқлаш мумкин?

MarketsWatch интернет-портали сўнгги хакерлик ҳужуми натижасида Facebook’даги аккаунтингиз бузиб кирилганини қандай аниқлаш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, агар Facebook сизнинг аккаунтингиздан чиқиб кетган бўлса ва сиз логин ҳамда махфий сўзни қайта киритишингиз керак бўлса, катта эҳтимол билан, бу саҳифани бузиб киришга ҳаракат қилишган.

Таъкидланишича, ўтган ойда ижтимоий тармоқнинг тахминан 50 миллион фойдаланувчиси хакерлар ҳужумига учради. Шу билан бирга, сервис томонидан ёпилган саҳифаларнинг сони 90 миллион атрофида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook саҳифани эгаллаб олиш имконини берадиган камчилик ҳақида маълум қилганди.

Facebook муҳандислари 50 миллион фойдаланувчининг аккаунтига кириш имконини берадиган хавфсизлик камчилигини топдилар. Камчилик бошқа фойдаланувчилар номидан ўз саҳифасини кўриш функциясида аниқланди.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400