Хўжа Уббон ибн Усмон ибн Аффон зиёратгоҳи

Хўжа Уббон зиёратгоҳи Бухоро вилоятининг ғарбий шимолида 50 километрча нарида қум тепаликлар орасида жойлашган манзил. 

Хўжа Уббон Ибн Усмон Ибн Аффон VII асрнинг охири ва VIII аср бошларида яшаган, тобеин, фақиҳ, муҳаддис, қироат соҳиби, валиулллоҳ бўлиб, у киши турли касалликлари (хусусан, вителига, экзема)ни даволай олган.

Тарихда битилишича, Хўжа Уббон ҳазратлари намоз устида душман зарбидан 656 йилда жон берган.

Ривоятда келтирилишича эса, кучли ва забардаст, илоҳий қувватга эга Хўжа Уббон ибн Усмон ҳазратларини ҳеч бир душман енга олмаган. Бироқ, ҳийла ва найранг йўли билан бомдод намозига сажда қилаётган вақтида унинг бошини танидан жудо этадилар. Авлиёнинг боши танидан узилиб, у 200 чақиримча узоққа учади ва қумтепалик орасидаги ғорга кириб кетади. Авлиёнинг танаси кўмилган жойда эса 2008-2010 йилларда янгидан қадимий ёғочдан қилинган мақбара ва сағана барпо этилган.

Айни пайтда улуғ авлиёнинг боши ва танасини бирлаштириб турувчи кенглик муқаддас қадамжо сифатида тилга толинади.

 

ЭЪТИБОР ВА ИМКОНИЯТГА МУҲТОЖ МАСКАН

Улуғ авлиё Хўжа Уббон зиёратгоҳи Ромитандаги қадимий ва салоҳиятли ҳудуд. Чўлу биёбон бағридаги бу зиёратгоҳ бир қарашдаёқ киши юрагини ўз салобати ва кўринмас қудрати билан маҳф этмай қўймайди.

Хўжа Уббон ҳазратларининг турли касалликлар (хусусан, вителига, экзема)ни даволаш кароматини билгани кўпчиликка маълум. Айниқса, одамларнинг зиёратгоҳ ҳудудидаги қудуққа талпинишининг боиси, қудуқнинг ўзани ер остидан бевосита Маккаю  Мадинадаги Ҳавзи Кавсар (оби замзам)га бориб тақалади, деган ҳикматлар борлигида экан.

Айни кунгача бу ерга, нафақат, мамлакатимиз, балки қўшни мамлакатлардан ҳам беморлар ихтиёрий равишда шифо излаб келишади.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун алоҳида-алоҳида ажратилган иккита ҳовли: атрофи 30-35 тача лойсувоқ том уйлар билан ўралган. Ҳар бир хона кенглиги нари борса, 2-2,5кв.м. Унда 10-12 киши, баъзан 15 кишигача ётиб, даволанар экан. Газ, электр энергияси масаласи муаммо. Музлатгичдан дарак йўқ. Беморлар ҳидланган, ҳолатини йўқотган маҳсулотлардан истеъмол қилишга мажбур.

Бу ҳолатдан туман мутасаддилари ҳам бехабар эмас. Ваҳоланки, бу ҳолат узоқ йиллардан буён давом этиб келмоқда. Туман мутасаддиларининг эса парвойи палак. Ҳоким бова билан боғланишга уринишимиз зое кетди. Туман ҳокими ёрдамчисини эса ҳолатдан воқиф қилишимизга қарамасдан, у туман ҳокими билан улаб беришга ҳақимиз йўқ, дея, ўзи ҳам саволларимизни очиқ қолдирди. Нима ҳам дердик?!

Киши бошига бир кунда олти минг сўм тўланар экан. Лекин шароитлар бир аҳволда. Баъзан тоза ичимлик суви ҳам муаммога айланади. 300 дан ортиқ қиз-жувонга биттагина газ плита. Эркаклар ҳовлисидаги имконият ҳам шу аҳволда.

– Пулни тўлар экансизлар, нега эътироз билдирмайсизлар, ким масъул бу ерда?

– Табиб… Тўғриси, ташвишимиз билан борсак, боридан ҳам маҳрум бўлишимиз мумкин. Бемор бўлсак..,-дейди хасталигидан хижолат чекиб сурхондарёлик аёл.

Табибнинг кўриниш бермаганига сабаб эса, табиб, аслида, табиб эмас, “беморлар қўрғони” “бек”и бўлса керак, деган хулосага келдик.

Анқонинг уруғи: ҲОВУЧ ИЙМОН, КАФТДЕК ВИЖДОН

Имкониятсиз жойларда ўз инсоний ҳақ-ҳуқуқларини ҳам талаб қилишдан чўчиб, шароитга кўнишлари улардаги аллергик хасталикларнинг баттар авж олишига туртки, холос. Ёши катталар орасида 10-11 ёшлардаги қизлар ва болалар ҳам талай.

Оғриқли жиҳати, кўпчилиги вителига сабаб мактаб бормаган, ўқишни, ёзишни билмайди.

– Ҳуқуқимизни талаб этишни қутлуғ қадамжога шак, деб биламиз. Бундан ташқари, бизни ким ҳам тингларди?!-дейди Бухоро шаҳрилик Дилфуза Фоттиева.

Аслида ҳам шундаймикин?! Хўш, улар тўловни кимга беришаяпти, тўпланган маблағлар нима мақсадларга сарфланяпти?! Балки, беморлар шифо замини, дея ихлос билан  қатнаётган ҳудуднинг лойсувоқ томларини шефирлаш, озиқ-овқат маҳсулотларидан сифатли фойдаланишлари учун хоналарни музлатгичлар билан таъминлаш, айниқса, беморларнинг инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва имкониятларини йўлга қўйиш зарурдир. Беморлар тили билан айтганда, уларга бош-қош бўлаётган шу ҳудуднинг кўзга кўринмас “табиб”ига анқонинг уруғи бўлган бир ҳовуч иймон, кўриб билиб, ҳолатга кўз юмиб келаётган айрим туман мутасаддиларига эса кафтдек виждон керакдир, балки…

 

    МУАММОЛАР ЭЪТИБОРДА

Хўжа Уббон зиёратгоҳига келиб, зиёрат қилиш, худойи, хайрия  ташкил этувчилар учун ҳам алоҳида жой ажратиб берилган. Бир пайтлар Хўжа Уббон жамоатчилик хайрия жамғармаси ташкил этилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. Фақатгина 600 дан ортиқ беморларнинг ихтиёрий равишда келиб даволанишлари учун ажратилган масканнинг хароба ҳолатдалиги ачинарли.

– Улуғ авлиё абадий қўним топган масканни обод қилиш – ҳар биримизнинг бурчимиз. Бу зиёратгоҳга беморлар ихтиёрий равишда келишади. Беморлар қай даражада шифо топишаяпти?! Шифо маскани, дегани кимнингдир ўзбошимчалик билан беморларни ихлос йўлига чорлаб, маблағ ундириб олиши эмас. Бундай ҳолатларга чек қўйиш вақти келди. Тез кунда бу борада мутахассислар жалб этилиб, ҳар бир жараён чуқур ўрганилади. Башарти, зиёратгоҳ суви ва тупроғи инсон саломатлигини қайта тиклашга шу қадар шифобахш экан, манзил чинакам шифо масканига айлантирилади. Қулай шарт-шароит ва имкониятлар яхшиланади. Республика “Вақс” хайрия жамоат фонди томонидан самарали ишлар бажарилади. Демак, таҳлилларга таянамиз ва шунга мос равишда чора-тадбирлар белгилаймиз,-дейди Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Зокиржон Ҳидоятов.

Асл мақсад ҳам шу: мўъжизаларга бисёр тарихимизни қайта тиклаш, одамлар маънавиятини юксалтириш, илдизларимиз қайларга бориб тақалишини теранроқ билиб, масканнинг нечоғли беморлар дардига малҳам эканлигини англаган ҳолда келгусида шунга муносиб қадам ташлаш.

Муқаддас жойларни обод этиш масъулияти ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Мулкдор

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент герби

ТОШКЕНТ ГЕРБИ – илк ўрта асрлардаёқ Тошкентнинг ўзига хос рамзи юзага келган. 8-асрда Чоч (Шош) шаҳрининг нишони қоплон (тоғ барси) бўлган. Буни 8-асрнинг 1-ярмида ҳукмдорлик ...

Қурбон ҳайити сайилга айланди

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан 2018 йил 21-август Қурбон ҳайити куни ва уч кун 21, 22, 23-август кунлари дам олиш куни деб эълон ...

Бугун 31-октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 31 октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 304- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз.   1793  йил 31  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400