Бош кесмоқ бор, тил кесмоқ йўқ

Жорий йилнинг август ойида Mulkdor сайтида, Фейсбукдаги машҳур блоггер Нодир Зокировнинг «75 миллион евролик паспорт» номли постини мақола сифатида берган эдик. Мақолада муаллифнинг номи ва манбаси кўрсатилган эди. Ушбу мақолани Mulkdor сайтидан ташқари яна бир қанча нашрлар ҳам чоп этганди.

Яқинда мақола муаллифи сайтимизга хат орқали мурожаат қилиб, мақоласини сайтдан олиб қўйишимизни илтимос қилди. Муаллифнинг хатидан кейин биз мазкур мақола бошқа машҳур сайтларда ҳам эълон қилинганини инобатга олган ҳолда мақола юзасидан мустақил равишда текшириш ишларини олиб бордик. Текширувлар натижасида мақола Xabar.uz, Sof.uz ва бошқа Ўзбекистон ичкарисидаги сайтлардан ҳам ўчирилганига гувоҳ бўлдик. Шунингдек, муаллифнинг мақолани ўз саҳифасидан олиб ташлаганлигига ҳам ишонч ҳосил қилдик.

Биз бунинг сабабларини Нодир Зокировдан сўраганимизда у бу хусусда аниқ жавоб беришни истамади. Фақат мақолани сайтларингиздан олиб ташласангиз миннатдор бўламан» дейиш билан кифояланди. Биз ҳам муаллифни саволлар билан ортиқча қийнагимиз келмади.

Бироқ бизда қатор саволлар пайдо бўла бошлади. Муаллиф нега  ўзи ёзган мақоласидан воз кечмоқда? Умуман олганда Мирзиёвнинг сўз эркинлигига ўрнатган яшил чироғи қизилга айландими? Икки йил давомида сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги кислородини юқори қилиб, энди қисиб қўйдими?

Сўнги пайтлардаги маълумотлардан Фейсбукда фаоллик кўрсатиб келаётган наманганлик депутат Олимжон Тўхтаназаровнинг ҳам ҳибсга олинганлиги маълум бўлмоқда. Эмишки, пора билан қўлга тушибди! Маддоҳлик орқасида ҳукуматга мақтовлар ёғдираётган, порани аждаҳодек ютаётган депутатлар, ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг пора билан қўлга тушмасдан, коррупция билан курашиб, порахўрларнинг юзини очаётган, ўз фикрини очиқ-ойдин билдириб келаётган депутатнинг пора билан қўлга тушиши шунчаки шубҳали эмас, ақлга ҳам монанд келмайди.   Mulkdor сайти яқинда Олимжон Тўхтаназаров мавзусига яна қайтади. Энди блоггерларга тўхталайлик.

Сиз ўқувчиларга маълум бўлганидек, август ойи охирларидан бошлаб, Фейсбукдаги машҳур блоггерларни Ўзбекистон ҳукумати ҳибсга олишди, натижада блоггерлар ҳар хил сохта айбловлар билан маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, блоггерлар белгиланган қамоқ жазосини ўтагандан сўнг ўз фаолиятини дарҳол тўхтатишди. Агар ушбу блоггерларнинг постларига диқат билан эътибор қаратилса,  унда на давлат тўнтаришига, на диний экстремизм, тероризмга оид бирорта пост йўқлиги ойдинлашади. Аксинча Мусанниф Адҳам номи билан танилган блоггернинг доим исломга ёд ғоялар билан курашганлиги кузатилади. Бироқ уларнинг бу ҳаракатлари мамлакатдаги қайсидир кучларга ёқмадимикин, блоггерларни ёппасига қамаш бошланди. Худди шу кунларда Президент девонида жиддий ўзгаришлар юз берган эди. Ўшанда Мирзиёев ўз ҳукуматини пойдеворини мустаҳкамлаб олганди. Мирзиёев ҳукумати пойдевори мустаҳкамлангач, янги қарор ишлаб чиқилди. Ушбу қарорга кўра сўз эркинлиги чекланди. Бизнинг кузатишимиз бўйича қонун ишлаб чиқилгандан кейин  Ўзбекистон ичкарисидаги кўпчилик блоггерларнинг саҳифаларида ҳукумат танқид қилинган постлар сони август ойига қараганда анча қисқарди. Бунга машҳур блоггерларнинг қамалиши сабаб бўлгани барчага маълум. Ҳозиргача баъзи блоггерлар давлат органлари томонидан сиқувга олинмоқда. Агар Фейсбук саҳифаларини кузатиб борсангиз кўпчилик ҳукуматни танқид қилган постлар олинмоқда.

Давлат сўз эркинлигини чеклагани билан халқимиз ўз фикрини изҳор этишда давом этаверади. Халқимизда ажойиб мақол бор «Бош кесмоқ бор, тил кесмоқ йўқ», ҳур фикрли инсонлар Ўзбекистон ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Мулкдор нашри муҳаририяти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мисрда яшаётган қидирувдаги каттақўрғонлик ўзбекистонга қайтмоқчи

4 фарзанднинг отаси, 48 яшар каттақўрғонлик Муҳиддин Сайфуллаев Ўзбекистонда диний мотивлар билан жиноят содир этганликда гумон қилиниб, қидирувга берилгани учун 13 йилдан ...

Эквадорда 1100 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

30-апрелда Эквадорнинг учта провинциясида жорий этилган фавқулодда ҳолат вақтида 1131 киши ҳибсга олинган. Президент Гилермо Лассонинг қароридан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ...

Мха раҳбари: сайловларга аралашгани учун россия тўла жавобгарликка тортилмади

Қўшма Штатлар Америка сайлов жараёнига аралашгани учун Россия жавоб бериши кераклиги масаласида бирорта ҳам қадам ташламади, дея баёнот берди сешанба куни Миллий Хавфсизлик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400