Бир тадбир сўнгидаги ўйлар

29 сентябрда қишлогимиздаги 32- сонли мактабда 1- октябрь- “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчилар даврасига олдин шу мактабда ишлаб,  ҳозирда нафақадаги собиқ ўқитувчилар ҳам таклиф қилинди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси  давлат мадҳияси  билан бошланди.

Собиқ ўқитувчилар  орасида энг кексаси -95 ёшли Абдураим ота Абдураҳмонов.

У киши умрининг 45 йилини  мактабларда физика,математика фанларини ўқитишга  бағишлаган

Абдураим ота  ўз сўзида, биз жуда қийин замонларда ўқиганмиз ва ишлаганмиз,  дея гапириб,ўқувчилар  агар яхши ўқиса, тартибли -интизомли, ота-оналарига меҳрибон бўлиб етишса, барча ўқитувчиларнинг вақти хуш бўлади,- деди.

Ўқитувчиларга мурожаат қилар экан, кекса педагог,  ўқувчиларингизнинг билимларини ҳар жиҳатдан оширишга ҳаракат қилишингиз  керак, шундагина мамлакатимиз дунёдаги кўзга кўринадиган   мамлакатлар қаторида бўлади, деб умид қиламиз,- дея якунлади сўзини.

Қатор фаҳрий ўқитувчилар сўзларидан кейин мактаб хаваскорлар тўгараги қатнашчилари рақс, қўшўқ ва сахна кўринишларини йиғилганлар  эътиборига хавола қилишди.

Ўқувчилар санъати намуналарини томоша қилар эканман, бундан деярли  ўттиз йиллар олдинги бир воқеа эсимга тушади.Худди  шу мактабда  Наврўз байрами ўтказилаяпти. Ҳурматли меҳмонлар қаторида колхоз раиси ҳам ўтирибди. Ўқувчилар бирин -кетин қойилмақом қилиб ижро этаётган кўринишлардан хурсанд бўлиб кетган раис, қандай талантлар -а, қандай ажойиб чиқишлар қилаяпти, деди ҳурсанчилигини яширолмай.

Тадбирни тайёрлашда фаол қатнашган ва бевосита олиб бораётган ўқитувчилардан бириси раис сўзларини эшитиб  қолди ва унга қарата, ўқувчиларни назарда тутиб:

– Булар сизларнинг қўлингизга тушгач  хўрланадилар,- деди.

Раисга ҳам рахмат, бирон оғир сўз билан жавоб бермади.

(Айтишим лозим-ки, раис  кўплар қаторидан олдинги, хўжалик учун кўп иш килган инсон эди).

Ўқитувчи эса мактаб ўқувчиларнинг нафакат мажбурий меҳнат бўлган пахта теримидаги иштирокини, балки мактабдан кейинги хаётида ҳам кўп оғир бўлган ўша пайтлардаги колхоз турмушини назарда тутган эди.

Мактаблар  ўша пайтларда 3-4 сентябрдан бошлаб ёпилар ва 5 синфдан    бошлаб  барча ўқувчилар пахта теримига мажбурланар эди. Кўп холларда 1-4 синфлар ҳам 1-2 соат ўқиб, теримга чиқариларди.

Мактабга қайтиш эса одатда ноябрь ойларининг ўрталарида бўларди. Кўплаб марта декабрь ойига ҳам олиб кетган йиллар бўлган.

Ҳеч қачон эсимдан чиқмайди: қайси бир йили  янги йилдан кейин, 4- декабрда ўқиш бошлаганмиз.

Шу кунларда мактабларимизда ўқиш давом этаётган , пахталаримиз далаларда терилаётган экан, булар мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришлар , олдга қўйилган юксак марралар сари ташланаётган қадамлар, деб баҳоланиши  лозим. Шу билан бирга, ижобий ўзгаришларимиз бизни баландпарвоз гаплар билан чалғитмаслиги, биринчи муваффақиятлардан оромбахш уйқуга тортмаслиги керак.

Нигоҳимиз доимо олдимизга қўйилган юксак марраларга қаратилиши керак.

 Солижон Абдураҳмонов.

32- мактабнинг собик ўқитувчиси,

меҳнат фахрийси.

Амударё тумани,Қорақалпоғистон.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Финландия таълим тизимидаги топишмоқлар: оз ўқийсиз кўп ўрганасиз

Финландия конституциясига мувофиқ ҳар бир Финландия фуқароси ўқишга ҳуқуқли ва мажбурдир. Мактаб ёши 7 ёшдан 17 ёшгачадир. Мактабда ўқиш икки қатламга бўлиниди: бошланғич ва ...

«математика» металлом йиғишга, «адабиёт» кўча тозалашга…

  «Математика» металлом йиғишга, «адабиёт» кўча тозалашга... Ёхуд ўқитувчини зиммасига кирмайдиган юмушларга ким мажбурламоқда? «Фарзандим информатика фанидан икки ...

Муштумзўр методист. андижон хтб тизимида бўлаётган хунук воқеа

Беш ойдирки, боши ғавғодан чиқмай қолган Нилуфар Маматқулованинг бор-йўқ айби ўқувчисига бўлган меҳри, ундаги руҳий ўзгаришлардан хавотир олганлиги эди, холос. Унинг ўрнида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400