27 киши ароқдан заҳарланиб вафот этди

Эронда 27 киши ароқдан заҳарланиб вафот этди, 176 киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари хабар тарқатмоқда.

Фото:Minval.az

Маҳаллий фақвулотда холатлар ҳизматининг матбуот котиби Мойтаба Холидий 30-сентябрдаги маълумотига қараганда, мамлакат бўйича сентябр ойининг сўнги кунлари спиртлик ичимликлардан заҳарланиб жаъми 302 киши шифохонага мурожаат қилган.

Инсонларнинг ўлими Шимолий Хуросон, Хурмузгон, Алборс ва бошқа вилоятларда қайд этилган. Вафот этганларнинг кўпчилиги Хурмузгон вилоятидан, Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида яна 8 кишининг аҳволи ўта оғир.

Спиртлик ичимликларнинг уй шароитида ноқонуний тайёрлаганлар ва сотганлар полиция томонидан ҳибсга олинган. 1979-йилги инқилобдан сўнг Эронда спиртлик ичимликларни сотишга таъқиқлар қўйилган эди. Бироқ бу таъқиқларга қарамасдан алкогол воситаларини сотганларнинг сони талайгина.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойининг бошида Кереж шаҳрида 40 киши ароқдан заҳарланиб шифохонага тушган, уларнинг тўртови вафот этган эди.

Нодира Жабборова

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нурсултон назарбоев муддатидан олдин лавозимини топширмоқда

Президент ваколати муддатидан олдин тўхтатилган шароитда Президент ваколати муддати вақтинча Сенат раисига берилади. Бу ҳақида Қозоғистон Республикасининг Биринчи президенти ...

Рашид қодиров «кулранг схемалар» ҳақида қачон айтиб беради?

Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг навбатдаги мажлисида давлат айбловчиси судланувчи Рашид Қодировга янги айблов эълон ...

Муборак тумани ҳокимияти ходимлари пора олаётганда ушланди

Муборак тумани ҳокими ёрдамчиси ва молия бўлими бошлиғи 21 млн сўм пора олаётган вақтда ушланди. Қашқадарё вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят прокуратураси ходимлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400