Якшанба куни Канада ҳукумати АҚШ ва Мексика ўртасидаги савдо битимига имзо чекди. Бир йил давом этган музокаралардан сўнг ниҳоят томонларнинг розилиги билан «Шимолий Америка эркин савдо битими» имзоланди. Ушбу битим АҚШнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Канада бозорларига киритиш имконини беради.
АҚШнинг энг катта ҳамкорлари ҳисобланган Канада ва Мексика ўртасидаги шартнома бевосита Трамп маъмуриятининг «Шимолий Америка эркин савдо битими» борасидаги қарори билан боғлиқ, аммо Қўшма Штатлар ҳар иккала шерик билан ҳам ҳамкорлик қилишни истайди.
Янги шартномага АҚШ-Мексика-Канада шартномаси деб ном берилди.
«Ушбу шартнома ўрта синф вакиллари учун жуда фойдали ва кўплаб иш ўринлари ҳамда яхши иш ҳақи яратиш имконини беради»-дейди АҚШ савдо вакили Роберт Лайтхайзер Канада ташқи ишлар вазири Христия Фриланд билан ўтказилган қўшма баёнотда.