Президент Шавкат Мирзиёев  Деҳлида!  Гулзамон Акбар эса Фарғонада!

Яхши эшитилдими?

Ҳазилимиз албатта, самимий.

Ҳиндистон катта давлат. Дунё мамлакатлари ичида ўзига хос ўрни бор. Қолаверса, буюк ватандошимиз Бобурнинг ҳам юрти!

Президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбек деган давлатни ўниб -ўсишини соат сайин истаб ,ҳаракат қилаётганлиги йўлида толмаслигини тилаймиз!

 

Фарғона ҳам, Ўзбекистоннинг энг гўзал ва илғор шаҳарларидан бири!

Унинг тўғрисида узун -узун сўзларни сўзлай олишга имкон йўқ.

Лекин, йўлда келаётган онларимизда таъсир қилган гўзал кўринишлардан сўзлашни жудаям истаяпман.

Олтин кузнинг иккинчи муҳим ойи бўлишига қарамасдан, у қаришни истамаётган салмоқли умри бор инсондек, бирон «сир»ини ошкор қилмасдан турибди-я. Атроф қанчалик гўзал!

Ям-яшил!!

Олтин тусга биронта барг кирмаган.

Салқин шабада бе -ғубор!!!

Тоғлари узуун-ай! Боғларининг мевалари тошбосар, сунъий сортлардан ҳоли!

Олтиариқ ,Марғилон йўлларидаги узумзорлар меҳнаткаш инсонларнинг меҳнати билан фахрлантирар даражада  савлатли экан.

Яшанг!!!

Деҳқоннинг тадбиркорлигини кўриб қўйсинлар!

Тўрт -беш ,балки кўпроқ км масофадаги йўл устида токзор чўзилиб турибди.Уйларнинг кўча тамони бўш қолдирилмасдан ,доим гулларнинг оддий дарахтларнинг жойи бўлиб келинган майдонлардан унумли фойдаланиб, узумзорлар қилишибди.

Йўлдаги икки марта кўрганимиз қўй  подалари. «Бу тўкинлик аломати» ,деб билдим. Яна истаймизми, йўқ очилиб ётган пахтазорлар ва унда учрайдиган уч -тўрт теримчилар. Биз машинада ўтиб кетар эканмиз, кўзимиз тушди. Ўзимиз ёшликда иштирок этган йиғим – терим жароёнларидаги воқиалар, бир -бир кўз олдимдан ўтади.

-Эҳ, пахтажон ,пахта!

Оқ кўнгилмидинг, ё қора?! ..

Жами, деҳқоннинг оғир юмушини натижасини кўрмай келган,  воқеа -ҳодисаларнинг ўзим билгангина тушинчаларини ўзимдан нари ҳайдайман, ҳаёлимда.

Кечаги интернетда кўриб қолганим ,пахта териш машинаси ва пахтани «рулон» ҳолига тўғридан-тўғри далада келтириб, бирданига терекатаж фабрикалар учун хом-ашё сифатида тайёр қилиб қўйишибди.Шу кўриниш менга ёққан эди.

Ана! Ана, яхши тадбир учун қадамлар…

Пахта бу хўжалигимиз учун кир совун, қоғоз, пахтали кийим…

Биз буларни ишлаб чиқаришдан чекилиб, кетолмаймиз бутунлай…

Йўлдаги Фарғона гулларини кўриб, аёл сифатида кўнглим бошқача ҳисларга кўмилди…

Гўзал Фарғона!!!

Кумуш ҳам Марғилондан эдими?!

-Ҳой ,Кумушой ,чиқинг кўчага!

Сизга рашкимиз ижобий ,ҳавотир олманг!!

(Чунки,Зайнаб эмасмиз…))

Гўзал ҳислар бор бўлсин!!!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зангиота туманида 500та хонадон газсиз қолди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги қарийб 500та хонадон газ таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида айтилади. Қайд этилишича, ...

Уй ҳайвонлари учун паспорт: нега, қандай ва қачон?

Уй ҳайвонларини паспортлаштириш ҳақида анча гап-сўзлар бўлди. Адлия вазирлиги бу мавзуга аниқлик киритди.  Ҳайвонларни идентификация қилиш ўзи нима? Биркалаш, тамғалаш, ...

Тошкентлик аёлни 8 нафар қўйини ўғрилаб кетишди

Жорий йилнинг 10 январь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман Бешқўрғон 6-тор кўчасида яшовчи М.И. (исмли аёл)нинг уйи олдидан 8 бош қўйларини ўғирлаб кетган. ...