Ҳиндистонда 12 йилда бир маротаба гуллайдиган гул очилиб чиқди

Ҳиндистонда 12 йилда бир маротаба гуллайдиган ўсимлик гуллади, бу ҳақда ҳинд оммавий ахборот воситалари хабар тарқатмоқда.

Маълум бўлганидек, 12 йилда бир маротаба гуллайдиган  неелакуринжи – ўсимлиги Жанубий ва Ғарбий Гат тоғ тизмаларида ўсади.

Ушбу гул мавжудлигини олимлар 1838-йили кузатиб маълум қилишган. Ўша даврдан бошлаб неелакуринжи 1838, 1850, 1862, 1874, 1886, 1898, 1910, 1922, 1934, 1946, 1958, 1970, 1982, 1994 , 2006-йиллари гуллаган. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли ўзининг ёшини  неелакуринжининг гуллагани билан ҳисоблашади деган сўзлар айтилиб келмоқда.

Неелакуринжи – ўсимлиги сиёҳрангдаги қўнғироқ формасида гуллайди. Гуллаш мавсуми кўпинча куз фаслига тўғри келади. Гуллагандан сўнг ўсимлик уруғларини ерга сочади. Уруғлар қайта келаси йиллари ўсади. Бироқ ўсимлик ўсгани билан, 12 йил ўтгандан кейин гуллайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ғофуржон мирзаев: биз иккинчи америка бўламиз

Аҳолиси Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келиб қўним топган Сирдарё вилояти Америкага қиёсланди. Бу ҳақда 22 август куни вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев I Халқаро инвестиция ...

Сурияда ислом инқилоби ҳимоячилари командирларидан бири ҳалок бўлди

Эрон матбуоти Сурияда Ислом инқилоби ҳимоячилари корпусининг командирларидан бири ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилишди. Эрон қуролли кучларининг сараланган қўшинлари Сурия ...

Тўрабек тўраев  давлат солиқ қўмитасининг матбуот котиби бўлди

Давлат Солиқ қўмитаси раҳбариятидаги ўзгаришлар ортидан Матбуот котиби ҳам ўзгарди. Бу соҳада олдин фаолият олиб борган Тўрабек Тўраев дастлаб "Ёшлар" телеканали муҳаррири, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400