Нега Тошкентда қонунлар бир-бирини инкор этади?

Самарқанддан Тошкентга келиб, ижарада олинган хонадонда қонуний яшаш учун ўзга юрт фуқаролигини олаётгандек салмоқли ҳужжатлар тўплаш билан банд бўламан…

Қонуний яшаш нима: пойтахтда вақтинчалик регистрация масаласини ҳал этиш ва ижарага олинган уй эгаси билан ижара шартномасини тузиш.

Нотариусдан берилган рўйхат бўйча ҳужжатларни тўплаш олдидан, аниқроғи бир ҳафта олдин ўзингиз яшайдиган туман ИИБсига бориб, сизни рўйхатга олишларини илтимос қилиб, ариза ташлашингиз керак.

Нотариусда ҳужжатлар тайёр бўлиши билан ИИБга борасиз ва вақтинчалик регистрацияни қўлга киритасиз.
Тўғри, 3-4 кун югур-югурини айтмаганда, унчалик қийин масала эмас. Бироқ…

 

Мана, 1 йил ҳам ўтди. Ижара шартномаси муддатини узайтиришга вақт келганида, шартнома 16 числода, регистрация муддати эса ундан 5 кун олдин тугаши маълум бўлди.

 

Нотариус, ижара шартномаси муддати тугамаса, ҳужжатни узайтирмаслигини, Ички ишлар вакили эса вақтида узайтирмасам (бунинг учун асос – янги ижара шартномаси) каттагина жарима солишини айтмоқда.

 

Нотариусда ишлайдиган юрист, шартномани узиб, янгилаш орқали бу муаммога ечим топиш мумкинлигини айтган бўлса, маҳалла инспектори ҳам худди шуни таъкидлади (келишиб олгандек).

 

Аммо шартномани узиш учун 200 минг сўм тўлов тўлаш керак.

Бу минимал иш ҳақидан ҳам бироз бўлса-да кўп. Қолаверса, нотариусга қўшимча янги узатирилган шартнома учун ҳам деярли яна шунча тўлаш керак бўлади.

 

Нега? Бошқа вилоятдан келиб ишлайдиганлар учун шунчалик тушунарсиз ва бир-бирини инкор этадиган “қоидалар” қайси ақлли юрист томонидан ўйлаб топилган?

 

Ҳатто чет элларда ҳам давлат идоралари ўз ишини бу тарзда ташкиллаштирмайди.

 

Катта-катта мегаполисларда ҳам бошқа вилоятдан келганлар учун бу қадар бюрократик тўсиқлар иддао қилинмайди.

Тошкентни айби йўқ… Лекин бу шаҳардан бездим мана шундай муносабат туфайли…

Муаллиф: Dilshoda Rakhmatova

Манба:facebook

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Поездда сирдарёга пахтага мажбуран юборилган мактаб ходимининг ўлиги келди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги 18-умумтаълим мактабининг қоровули Абдураҳим Худойқулов пахта даласида жон берди. Худойқулов ўлимининг сабабларини расмийлардан ...

Херсон ва запорожьеда россия паспорти берилаётгани маълум бўлди

Украинанинг Запорожье вилояти ва Херсон шаҳрининг босиб олинган ҳудудларида фуқароларга 11-июндан бошлаб Россия паспорти берила бошланди. Бу ҳақда Кремл тайинланган маҳаллий ...

Фозил жабборов:“чидагин, болам-а, чидагин!”

Болам! Туғилишинг ҳаётим(из)га чиндан қувонч олиб келди. Сенга ўзбекча, аниқроғи, соф туркийча исм қўйгим келди. Дадам, онам билан маслаҳатлашиб, сени Элгиз деб атадик. Дунё ...