Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот“ канали муомалага яроқсиз бўладиган банкноталар ҳақида маълумот берди. Унга кўра, қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкнота муомалага яроқсиз ҳисобланади:
👉 бўлакларга ажратилган, шу жумладан ёпиштирилган бўлса;
👉 дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;
👉 ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;
👉 қонуний тўлов воситаси эканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;
👉 банкнотада кимёвий реактивлар таъсири бўлса;
👉 муайян даражада қасддан шикастланган ҳолда тасвир (сурат, портрет) ўзгартирилганда, номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлса;
👉 банкнотлар аниқ босма хатога эга бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса;
👉 банкнота геометрик ўлчамининг 3 mm га тенг ёки ундан ортиққа ўзгарган бўлса;
👉 банкнота тасвирини (суратини, портретини, шаклини) аниқлаш имконини бермайдиган даражада сезиларли сийқаланган ва ифлосланган бўлса;
👉 ўзининг қаттиқлик даражасини сезиларли даражада йўқотиб, юмшоқ ҳолга келган банкнотлар.