YouTube сервиси Ўзбекистонда узилишлар билан ишлай бошлади.
3 октябрдан 4 октябрга ўтар кечаси аввалига кириш билан боғлиқ муаммолар юзага келди, эрталабга яқин эса сайт очилиши бутунлай тўхтади, дея Кун.Уз нашри хабар бермоқда.
3 октябрь куни бутун дунё бўйлаб Instagram ишида кузатилган носозликдан фарқли ўлароқ, бу сафар узилишлар фақатгина айрим мамлакатларда рўй бермоқда.
Downdetector маълумотларига кўра, эпицентрлардан бири Ўзбекистонда жойлашган.
VPN орқали ўзгартирилган локация билан YouTube очилмоқда ва ишламоқда.