Қизларни жинсий қулликка жўнатиш билан шуғулланган қизга жазо тайинланди

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Абдулла Авлоний маҳалласида ўтказилган очиқ суд мажлиси айни йўналишда жиноят содир этган фуқарони тўғри йўлга бошлаш мақсадида ташкил этилди. Унда қизларни жинсий қулликка жўнатиш билан шуғулланган 21 ёшли қизга жазо тайинланди.  Бу ҳақда Uznews.uz хабар қилмоқда.

Фото:Uznews.uz

К.И. ўзи таниш бўлган ёки эндигина танишган хотин-қизларнинг ишончига кириб олгач, катта пул беришни ваъда қилиб, уларни Қозоғистон Республикасига ишга юбориш билан шуғулланиб юрган. Унинг бу ишларида ижтимоий тармоқлар жуда қўл келган. Ўзи топган қизларни “Александра” исми билан реклама қилиш билан ҳам шуғулланган.

 

“Қинғир иш қирқ йилдан кейин ҳам билинар”, деганларидек, одамларнинг ишончини суиистеъмол қилиб “жонли” товарларнинг ортидан мўмай даромад топишни одат қилиб олган қизнинг қилмиши ошкор бўлди.

 

Хотин-қизларнинг баъзилари ҳатто ўз хоҳиши билан, мамлакат ташқарисида қандай иш қилишини билиб бунга рози бўлган. Ақли, эс-ҳуши жойида одам ўз танасини сотиш эвазига пул топишдан кўра, ҳалол меҳнат қилиб ризқ ейиш ва оила тебратиш ҳақида ўйлайди. Қарс икки қўлдан чиқади.

 

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан эндигина 21 ёшни қаршилаган К.И.нинг оилавий аҳволи, олдин судланмагани, ўз қилмишидан қаттиқ пушаймонлиги ҳисобга олиниб ҳукм чиқарилди. Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбдор, деб топилиб, уч йил ишлаган даромадидан ҳар ойда давлат ҳисобига 20 фоиз тўлов тўлаши лозимлиги белгиланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижоннинг хўжаобод туман ҳокимлиги биноси учинчи қаватидан 13 ёшли қиз ўзини ташлаб юборди (ҳокимлик вакили фикрича — «тушиб кетган»)

«Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига асосланиб хабар беришича воқеа 24 ноябрга ўтар кечаси юз берган. Тунги тадбир вақтида ...

Сизлар қайси сайёрада яшаяпсизлар?

Сизлар қайси сайёрада яшаяпсизлар? Ёки қайси сайёрадан келиб қолгансизлар? Нимага, қандай мантиққа асосланиб бундай – отнинг калласидек жарима миқдорларини белгилаяпсиз? 2019 ...

Бир кредит тарихи: қарор бор, гаров бор — ижро йўқ

Халқимизда «шериклик ошни ит ичмас» деган мақол бор. Қуйида сизга ҳикоя қилиб бермоқчи бўлаётган воқеамизда ана шу мақолга ҳаётий мисолни кўриб, ота-боболаримиз бежизга бу ...