Жиззахда пахта хирмони ёниши оқибатида ўнга яқин ишчи турли даражада жароҳат олди

Жиззах вилоятининг туманларидан биридаги пахта пунктида 2018 йил 4 октябрь куни ёнғин келиб чиққан. Бу вақтда пахта ғарами устида ўнга яқин ишчи ишлаётган бўлган. Бу ҳақда телеграммдаги Niyozov News канали хабар қилди.

Фото:BBC.com

Олов тез тарқалиб, ишчилар аланга ичида қолгани айтилмоқда. Натижада ўнга яқин одам турли даражадаги куйиш билан Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Жиззах вилояти бўлимига ётқизилган.

 

Куйганлардан тўрт нафарининг аҳволи оғирроқлиги сабабли реанимация бўлимига ётқизилган. Улар жарроҳлик операциясини бошдан кечиргани ҳақида маълумотлар бор. 5 октябрь куни ушбу беморлар умумий палатага чиқарилган.

 

Шифохона маъмурияти, вилоятдаги расмийлар мазкур ҳодиса юзасидан маълумот беришни исташмади. Фақат беморларнинг аҳволи айни пайтда яхши экани, жароҳатлар уларнинг ҳаётига хавф солмаётганини аниқлай олдик холос. Қурбонлар йўқ.

 

Катта эҳтимол билан ҳозир ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Жиноят иши очилган бўлиши ҳам керак.

 

Ўзбекистон Бош прокурори айни пайтда Жиззахда экани ҳам вазият жиддий эканидан далолат беради. Бунгача О.Муродов Самарқандда экани айтилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухоролик фуқаро 9.200.000 сўм алимент пулини тўлагач, қамоқдан озод қилинди

Бир неча йилдан буён фарзанди учун алимент пули тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган Бухоро туманида истиқомат қилувчи  фуқаро Қаюм Ҳайитов 9.200.000 сўмни тўлагач, ўзига ...

Мутаваккил бурхонов. нурли сиймолар (1991)

(ФИТРАТ ВА ЧЎЛПОН ҲАҚИДА ХОТИРАЛАР) БИРИНЧИ ҲИКОЯ Тақдир менга Абдурауф Фитратдай улуғ исонни таниш бахтини раво кўрганидан мамнунман. Мен Фитратни анча яқиндан билганмаи, ...

Москвада ушланган тожикларнинг ҳуқуқлари қўпол бузилгани айтилмоқда (видео)

РФ президенти ҳузуридаги фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш Кенгаши (ИХК) РФ ИИВга мурожаат қилиб, пойтахнинг жанубий шарқидаги “Москва” савдо марказида ...