Тожикистон аҳолисининг 17 фоизи кунига бир АҚШ долларидан камроқ пулга яшайди

Тожикистонда тахминан 1,5 млн киши кунига 1 АҚШ долларидан камроқ пулга яшайди. Бу ҳақда БМТнинг Тожикистондаги Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг август ойида чиққан ҳисобостида келтирилади.

Фото:wfp.org

“Тожикистон МДҲ давлатлари ичида қашшоқ мамлакат ҳисобланади. Аҳолисининг 47 фоизи кунига 1,33 АҚШ долларидан камроқ, 17 фоиз аҳолиси эса кунига 1 АҚШ долларидан камроқ пулга ҳаёт кечиради”, дейилади ҳисоботда.

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури Тожикистонда қашшоқлик ва аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида 5 йиллик стратегик режа ишлаб чиқмоқда. Ушбу режа кейинги йилнинг ўрталарига қадар имзоланиши шарт.

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури Тожикистонга 1993 йилдан буён озиқ-овқат маҳсулотларини беминнат тақдим этиш орқали ёрдам бериб келмоқда.

Қайд этиш жоизки, Жаҳон банки мезонларига кўра, кунига 1,9 АҚШ долларидан кам маблаққа ҳаёт кечирувчи аҳоли қатлами қашшоқ аҳоли ҳисобланади.

Манба: Turon24

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳоким ўринбосари мас ҳолатда «дан» ҳодимлари қўлига тушди

Ўш шаҳрининг вице-мэри Жасур Азимов мас ҳолатида давлат автомобил назорати ҳодимларининг қўлига тушганлиги ҳақида видео интернетга ёйилди.   Видеодан Жасур Азимов дейилган ...

Қозоғистонда 52 йигитнинг ўлимига ким, кимлар сабабчи бўлганлар?

Бунга ҳар кас ўзича ёндашади. Ҳатто ўрис, қозоқ, ўзбек жосуслик ташкилотларини айблашгача борадилар, яна бошқа сабабларни рўкач қиладилар... (more…)

Мексика қамоқхонасидаги тартибсизликдан 20 нафар полициячи жароҳат олди

Мексиканинг Акапулько шаҳридаги қамоқхонада юз берган тартибсизликда 20 нафар полициячи жароҳат олди. Тартибсизлик ўнлаб маҳбусларни федерал қамоқхоналарга ўтказишдан бош ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400