Ўзбекистонда пластик карталарга хизмат кўрсатувчи UzCard тизими яна ишламай қолди

Ўзбекистонда мавжуд барча пластик карталарга хизмат кўрсатувчи ягона тизим – UzCard яна ишдан чиқди. Бу ҳақда “Озодлик радиоси” маълум қилди.

Мижозлар 5 октябрь куни соат 19:40дан бошлаб интернетда тизим фаолиятида узилишлар бошланганини айтишган.

Айни вақтда савдо нуқталарида терминаллар орқали тўловларни ўтказиб бўлмай қолган.

Ширкат расмий сайти ва тармоқлардаги саҳифаларида берилган эълонда тизимнинг ишдан чиқишига техник носозлик сабаб бўлгани билдирилди.

Бундан олдин UzCard фаолиятида узилиш ўтган ой ўрталарида кузатилган эди.

UzCard – Ўзбекистон бўйлаб мавжуд барча пластик карталар, шунингдек, PayMe ва Click онлайн савдо тизимига хизмат кўрсатувчи ягона, монопол тизимдир.

Ҳар гал бу монопол тизим ишдан чиққанда, мамлакат бўйлаб пластик карталар савдоси фалажланиб қолиши, мижозлар ва савдо тармоғи норозилигига сабаб бўлиб қолмоқда.

Марказий Банк берган маълумотга қараганда, 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйлаб мумомалага чиқарилган банк пластик карталари сони 18 миллионтага етган. Тўлов терминаллари сони эса 243 минг 200та, банкоматлар сони 6 минг 200га яқиндир.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда қор бўронида қолган 38 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

Ғарбий-Козоғистон вилоятида Россиядан келаётган йўловчи автобусида 38 нафар ўзбекистонлик музлашдан қутқариб қолинди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. Қутқарувчиларнинг айтишича, ...

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 12,40 сўмга қимматлади

Марказий банк 2 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 12,40 сўмга ошиб, 8574,74 сўмга етди. 1 евро курси эса ...

Сангиновни айбдор деган фикримиздан қайтмаймиз

  Дӯстларимдан бири менга Parviz Fattoev исмли Фейсбук фойдаланувчисининг саҳифасида ёритилган "Яхшилар, жон яхшилар!" деб номланган постини юборди. Парвиз Фаттоев ӯз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400