Визасиз ташрифлар рейтинги эълон қилинди

Буюк Британиянинг “Henley & Partners” халқаро консалтинг компанияси паспортлар индексининг янгиланган версиясига оид ҳисоботни чоп этди. Унда 2018 йил чорак ҳисобида дунё давлатларида визасиз ташриф тизимидаги ўзгаришлар натижалари акс этган. Бу ҳақда ЎзА нашри  CA-NEWS сайтига асосланиб хабар берди.

Фото:mandegar.info

Ҳисоботда келтирилишича, Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон фуқаролари 76 давлатга, Қирғизистон 63, Тожикистон 58, Туркманистон 53 мамлакатга виза расмийлаштирмаган ҳолда сафар қилиш имконига эга. Ўзбекистон фуқаролари 59 давлатга визасиз чиқиши мумкин.

 

Компания эълон қилган рейтингда Қирғизистон Африкадаги Гана давлати билан бирга 78-ўринни, Қозоғистон Намибия давлати билан 69-поғонани, Тожикистон Мавритания, Мозамбик, Сан-Томе ва Принсипи давлатлари билан биргаликда 83-, Ўзбекистон 82-, Туркманистон эса Чад, Гвинея-Бисау, Мадагаскар давлатлари билан бирга 88-ўринни эгаллаган.

 

Рейтингда Япония паспорти энг “мобил” паспорт деб эътироф этилган. Япония фуқаролари визасиз дунёнинг 190 давлатига бориш имконига эга. Ушбу кўрсаткич рекорд даража сифатида қайд этилган.

 

Уч йил аввал ушбу поғонани Япония билан бирга Сингапур ҳам эгаллаган эди. Лекин Мьянмада Япония фуқаролари учун визасиз ташриф жорий этилиши натижасида Сингапур рейтингда иккинчи ўринга тушган.

 

Рейтингда учинчи поғонани Германия, Шимолий Корея, Франция, тўртинчи ўринни Дания, Италия, Испания, Финляндия, Швеция банд этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ота-она ажрашса фарзанд кимда қолади?

Келиним хиёнат қилганлиги сабабли ўглим ажрашмоқчи. Ўртада бола бор. Хиёнаткор аёлга боласининг тарбиясини ўғлим ишонмаяпти. Бундай холатда бола отада коладими? Фото:Мир в ...

Дилмурод раҳматуллаев ўзига нисбатан бўхтон бўлаётганини айтди

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев видеомурожаат қилди. У ўз мурожаатида унга нисбатан тарқалаётган хабарларни “уюштирилётган бўхтонлар” деб атади ва бу ...

Бмт: хитойда чиндан ҳам одамларнинг ичак-чавоғини олишган

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсон ҳуқуқларига ғамхўрлик қилди ва узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган крипипастани тасдиқлади. Хитойда ҳақиқатан ҳам одамларни ичак-чавоғини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400