Тошкент вилояти божхоначилари бир гуруҳ “Тиллафурушларни” тўхтатиб қолишди

Маълумки Ўзбекистонга фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо ушбу маҳсулотларни мамлакатга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.

Фото:customs.uz

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари ва Тошкент вилояти ИИБ вакили билан хамкорликда “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган М. Р. га тегишли бўлган қўл юклари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди, деб хабар қилди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Фото:customs.uz

Натижада, оғзаки сўровда божхона ходимига маълум қилинмаган, қиймати қарийб 61 млн. сўмлик, умумий вазни 1217 граммдан иборат бўлган оқ металлдан ясалган 184 дона ҳар хил турдаги заргарлик буюмларини яширинча олиб келинаётганлиги аниқланди.

Шу каби яна бир ҳолатда фуқаро А. А. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, унинг қўл юклари орасида божхона ходимига оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 42 680 000 сўмлик умумий оғирлиги 194 грамм бўлган 28  дона сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари олиб кирилаётганилиги фош этилди.

Ушбу пост орқали Республикамизга кириб келаётган 10 нафар фуқароларнинг қўл юкларида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 121 млн. сўмга яқин 82 дона умумий оғирлиги 600 граммдан ортиқ бўлган турли заргарлик буюмлари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда гўшт йил бошидан буён ўртача 23 фоиз қимматлади

Ўзбекистонда 2018 йил бошидан буён гўшт маҳсулотлари ўртача 23 фоиз ошди. Ушбу даврда, айниқса, мол гўшти ва қўй гўшти нархи сезиларли даражада ўсди. Бу ҳақда Давлат ...

Путин ва жээнбеков илк ташрифнинг россияга бўлиши “рамзий маъно” борлигини таъкидлашди

Президент Сўўронбай Жээнбеков президент сифатида илк ташрифини Москвага амалга ошириши ўзи учун “чуқур рамзий маъно” борлиги борасида баёнот берди. (more…)

Бизнинг диндорлар

Аслида диндор сўзини қўллашим жуда ғалати. Одатда диндор деб бутун ҳаётини диний фаолиятга бағишлаган одамларни тушунаман. Масжид, черков, синагог ходими, мулла, имом, роҳиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400