Гулистон соф савдо МЧЖга қарашли Савдо комплекси тадбиркорлари аросат исканжасида

Наманган вилояти Косонсой шаҳридаги “Гулистон соф савдо МЧЖга қарашли Савдо комплекси”да фаолият юритаётган тадбиркорлар билан суҳбатлашарканмиз, айни кунларда уларнинг ҳаммасини битта муаммо қаттиқ қийнаётганига амин бўлдик. Мазкур Савдо комплексида узоқ йиллардан буён савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар Соҳиба Дадабоева, Марғуба Мамажонова, Марғуба Дадабоева, Озода Абдуллаева, Ойдин Қўзибоева, Саодат Қирғизбоева, Моҳира Исмоилова, Соҳиба Тўхтаева, Ҳамида Боқиевалар Наманган вилояти Косонсой тумани ҳокимлиги ҳамда Гулистон соф савдо МЧЖ раҳбарияти ўзларининг ҳуқуқларини поймол қилаётганликларини, уларга иш бермай ҳар хил дўқ-пўписа йўллар билан бизнесини синдиришга ҳаракат қилаётганликларини куйиниб гапирдилар.

Ушбу савдо комплексида қарийб 10 йилдан бери ишлаб келаётган Гулбаҳор Парпихўжаева ва мазкур савдо комплексида ишлаётган бошқа тадбиркорлар туманда олиб борилаётган ислоҳотлар, кадрлар қўнимсизлиги ҳамда ёшларнинг ишлаши учун барқарор иш ўринлари мавжуд эмаслиги, тадбиркорлар хорликларга дуч келаётганликлари, туман ҳокими ҳар хил ваъдалар бериб, ҳар 6 ойда ўзгараётганлиги ҳақида куйиниб гапирдилар.

Гулбаҳор Парпихўжаева

Гулбаҳор Парпихўжаева: Косонсойдаги Гулистон соф МЧЖга қарашли Савдо комплексида қарийб 10 йилдан бери улгуржи савдо-сотиқ билан шуғулланаман. 2012 йилда бозорни қайта замонавий талаблар даражасида таъмирлаб, барча қулайликлар асосида ўзларингизга қайта топширамиз деган ваъдалар билан қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдирганлар вақти-соати келиб, бозор ишлари ниҳоясига етгач, биз каби маҳаллий савдо билан шуғулланувчиларни очиқ майдонга чиқариб юбордилар. Биз олдиндан қонунан фойдаланиб келаётган жойларни эса, қаердадир ўзи йўғу пули бор американлар, кореяликлар, туркияликларга, аниқроғи, хорижда ишлаётган “пулдор бойваччалар” — бизнесменларга 10-15 минг АҚШ долларига сотишди. Жой эгалари бўлиб олган “пулдор бойваччалар” эндиликда биз мазкур жойлардан фойдаланишимиз учун биздан ойига 100 АҚШ доллари ижара пули тўлашимизни талаб қилмоқда. Биз бечораларнинг оиламизда қора қозонни қайнатиш ғамида елиб-югураётганларимиз, фарзандларимизни бегона юртларда сарсон-саргардон бўлмасин деб, ёнимизда олиб қолишга қилаётган ҳаракатларимиз мутасадди раҳбарларни заррача қизиқтирмаётир. Туманимизда тайинли иш йўқлигидан икки ўғлим мен билан бирга бозор қилади. Бозор кунлари юкларни елкаларида ташиб бозорга олиб боради, савдо расталаримиз очиқ жойда бўлгани учун товарларимизни кечаси билан қўриқлаб чиқади. Қўриқчилик билан фақат менинг ўғилларим эмас 5-10 та шерикларимизнинг фарзандлари ҳам шуғулланишади. Кошки эди, пул топамиз деб ўзимиз ва болаларимизнинг соғлигини ўйламасдан югуриб, елиб юрганимизни раҳбарлар билса?! Ҳозир кунлар нисбатан иссиқ, бир амаллаш мумкин, эртага ёғин-сочинли, қишнинг қировли кунлари бошланганда нима қиламиз деган саволлар ҳаммамизнинг оромимизни бузмоқда. Бозорда бўлаётган бу тартибсизликларни  ким назорат қилади? Бозорқўм деганларни умуман топиб бўлмайди, ёрдамчи югурдаклари Исоқжон ва Аъзамжонлар фақат пул йиғиш билан овора. Бозорда савдо қилиш учун бозорқўмга деб йил бошида 600 минг сўм пул йиғиб берганимизга қарамасдан ҳар куни жой ҳақига яна 6000 сўм берамиз. Бу ҳам етмаганидек, 10 йилдан бери патент тўлаб, очиқ савдо расталарига чиқарилганмиз.

Ҳамида Боқиева

Ҳамида Боқиева: Давлатимиз раҳбари тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кераклигини, тадбиркор бой бўлса, халқ бой бўлишини бот-бот тилга олаётган бир чоғда Косонсой туман ҳокимлиги ва Гулистон соф МЧЖга қарашли Савдо комплекси раҳбарияти аксинча тадбиркорларни сарсону саргардон қилиш, уларнинг пешона тери билан топаётган даромадларига ҳар хил йўллар билан шерик бўлиш ишлари билан шуғулланаётир. Мен ҳам мазкур савдо комплекси ҳудудида қонунан ишлаб, солиқ ва патентларни ўз вақтида тўлаб келаётган бир тадбиркорман. Туманимизда тикув цехи ва бошқа кичик корхоналар очиб, иш ўринлари яратиш иштиёқида юрган мен каби тадбиркорлар кўп. Лекин шу билан бирга уларнинг арз-доди ҳам етарлича. Тумандаги мутасаддилар тадбиркорлар, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш ўрнига бозор қўмитаси раҳбари билан ўзаро келишган ҳолда уларнинг фаолиятига ноўрин бурун суқиб, савдо шаҳобчаларию, ишлаб чиқариш масканларини тортиб олиш билан шуғулланишга интилмоқда. Ҳукуматимизнинг тадбиркорликни ривожлантиришга доир чиқарилаётган қарор ва фармойишлари ижроси назоратдан соқит қолган. Ишлайман деб, кечани кеча, кундузни кундуз демай югуриб юрган биз каби оддий халқнинг ташвишини ҳеч ким эшитмайди.

Косонсойлик тадбиркорлар билан суҳбатлашарканмиз, маҳаллий ҳокимиятдаги масъул шахсларнинг туманда бўлаётган бундай ишларга панжа орқасидан қараётганликларидан, боқибеғамлигидан, Гулистон соф савдо МЧЖ раҳбариятининг шахсий манфаатлари йўлида тадбиркорлар ҳуқуқини поймол қилаётганидан том маънода нафратландик. Суҳбат жараёнида билдикки, ушбу савдо комплексида фаолият юритаётган тадбиркорлар туман ҳокимлигига ҳам, бошқа жавобгар ташкилотларга ҳам бир нгеча марта мурожаат қилган. Аммо ҳеч қачон натижа бўлмаган. Улар маҳаллий тадбиркорлар билан тил топишган ҳолда ишлашдан кўра чет элларда ишлаб, туман бозоридаги “иссиқ раста”ларга эгалик қилаётган “американлар, кореяликлар, туркияликлар” билан тил топишиб ишлашни, ўзлари йўғу пуллари, долларлари бор тадбиркорлар билан шериклик қилишни афзал билишларини куйиниб гапирдилар.

Тадбиркорлар ўзларининг муаммолари билан қизиққан “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати раҳбариятига ва жамоасига, мухбирлари ва журналистларига миннатдорчилик билдириб хайрлашдилар.

Муаллифлар: Гулзамон Акбар,

Гулҳаё Бобожонова,

Рўзибой Азимий

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Камбағаллик айб эмасми?

Назаримда, кейинги пайтда аҳоли ўртасида табақалашув тобора кучайиб бораётгандек. Яқин-яқингача бизда ўта камбағаллар ҳам, ўта бойлар бўлмаслиги кўп айтиларди. Бунинг исботи ...

Туш… яъни шавкат мирзиёев қабулида (бир сахнали,бир кўринишли пеьса)

Президент қароргоҳига мени кузатиб боришар экан, ажиб ҳаяжон, алланечук лим-лим завқ, ноаниқ ҳавотирга тўла ҳайратимни сунъий визминлик билан яшираман.   Қабулхонага ...

Давлатни алдасанг, «жигоку»га тушасан дeган гапи жуда ўйга солди одамни

Бугун эрталаб ишга кeтаётган эдим. Мeтрода бир болакайга кўзим тушди. Бошини китобдан кўтармай кeтди, анча жойгача. Ҳавасингиз кeлади-вeй. Чидаб туролмадим. Ёнида жой бўш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400