Ота ўз фарзандлари билан ўғирлик қилди

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида шу йил 6 октябрь куни “Кўхна шаҳар” МФЙда яшовчи Ў.Қ. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 28 сентябрь кунидан 5 октябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар “Руслан чорвадор инвест” фермер хўжалиги дала майдонидан 5 бош қорамолларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Иллюстратив фото

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи Р.Ш. ва унинг бирга яшовчи ўғиллари О.Ш. ҳамда А.Ш.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Бўлишинг: