Россияда оғир аҳволда қолган 71 ватандош Ўзбекистонга қайтарилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хорижда оғир аҳволда қолган ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича ишларни бошлади. “Газета.уз”нинг хабар беришича, шундай ватандошларнинг дастлабки гуруҳи (жами 71 киши) 12 октябрь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг икки (16:55 ва 22:35 даги) рейси билан Москвадан Тошкентга етиб келган.

 

Аэропортда уларни қариндошлари, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ва вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентик вакиллари кутиб олган.

 

Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 5—8 сентябрь кунлари Москвада бўлиб ўтган 19-мажлисида Россия ИИВнинг чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказларида қолаётган 1500 га яқин Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтишига кўмак кўрсатиш бўйича келишувга эришилганди.

 

Бундай фуқаролар тоифасига оғир молиявий аҳволда қолган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва яшаш учун маблағи йўқ кишилар киради.

 

Ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Ушбу жамғарма Ўзбекистон Президентининг 5 июлдаги фармони   билан ташкил этилган эди.

Манба: Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Осиё кубоги: иордания терма жамоаси австралияни мағлуб этди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган  Австралия ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Абу-Дабида бўлиб ўтган баҳсда сенсацион натижа ...

Россия буғдойининг экспорт нархлари тушиб кетди

Россия буғдойининг бир тонна нархи жума куни 222 долларга тушиб кетди. 12,5 фоизи оқсил бўлган буғдойнинг бир ҳафта олдинги қиймати 232 долларни ташкил этган эди. Таҳлилчилар ...

Жомбой туманида мактаблар мавсумга тайёр эмас

Янги ўқув йили бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Айни кунларда ўқитувчилар жамоаси таътилдан қайтиб, машғулотларга тайёргарлик кўришяпти. Хўш, таълим муассасаларичи, янги ўқув ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400