Ўзбекистон истеъмол нархлари ўсиши бўйича собиқ СССР ҳудудида биринчи ўринни эгаллади

БелаПАН томонидан ўтказилган миллий статистика органлари маълумоти таҳлилига кўра, тўққиз ой якунлари бўйича Ўзбекистонда нархлар 8,1%га ошди.

Ўзбекистон 2018 йил январь-сентябр ойларида собиқ СССР ҳудудида истеъмол нархлари ўсиши бўйича биринчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, Украина (5,6%) иккинчи, Тожикистон (3,8%) учинчи ўриндан жой олди.

Беларусь тўртинчи ўринни эгаллади. Эстония (3,6%), Қозоғистон (3,3%), Россия (2,5%), Латвия (2,4%), Литва (2%) ва Грузия (1%) кейинги поғоналардан ўрин олди.

Озарбойжон (0,1%), Молдова (0,4%), Арманистон (0,8%) ва Қирғизистонда (1,1%) нархлар пасайган.

Туркманистонда жорий йилнинг биринчи ярми бўйича маълумотлар эълон қилинди (нархлар 8,9%га кўтарилди). Озарбойжон, Грузия ва Эстония кўрсаткичлари БелаПАН томонидан ойлик маълумотларга асосланган.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Apple iphone учун ўзбекистондан олтин сотиб олган

     Apple компанияси Ўзбекистондан олтин сотиб олди. Уни ўзининг мобил қурилмалари ва компьютерлари учун ишлатмоқчи.  Apple’нинг АҚШ қимматбаҳо қоғозлари ва биржалари ...

Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари ойлиги оширилади

Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. ...

Андижонда пул жўнатмаларини олиш учун кунига 8-10 соатдан навбат кутишмоқда

  Infinbank нинг Андижон вилояти филиали Андижон вилоятидаги банкларда хориждан юборилган пул жўнатмаларини олиш қийинлашди. Банклар олдидаги юзлаб одамлар навбатини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400