Шавкат Мирзиёев ташрифидан кейин Тошкент вилоятидаги 5 туман ҳокими маошдан маҳрум қилинди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи якунида вилоятдаги 5 туман ҳокими икки ойлик маошидан маҳрум қилинган. Бу ҳақдаги маълумотни «Kun.uz» манбалари тасдиқлашди.

Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида Бўка тумани ҳудудидаги «Валихон ота» фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта теримини кўздан кечирганди. Президент шу ерда вилоят фермерлари ва қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан суҳбатлашган.

Мулоқотда фермерларга ўз меҳнати самарасини кўриш вақти келгани, ҳосилни ёғинли кунларга қолдирмай йиғиб олиш зарурлиги таъкидланганди.

Президент ташрифи давомида қатор камчиликлар аниқланган. Айрим давлат амалдорларининг фаолияти танқидга учраган.

13 октябрь куни Тошкент вилояти ҳокими фармойиши асосида 5та туман ҳокими – Бўка (Нўмонали Избосаров), Пскент (Абдусамат Акбаров), Бекобод (Неъмат Абдуллаев, у шу йилнинг 25 сентябрида туманнинг янги ҳокими сифатида иш бошлаган), Янгийўл (Абдуқаҳҳор Тўхтабоев) ва Чиноз  туманлари ҳокимлари икки ойлик маошларидан маҳрум қилинган. Манба маълумотига кўра, бундай қарор ҳокимлар пахта хом ашёсини йиғиб олиш ишларида сусткашликка йўл қўйишгани учун қабул қилинган.

Бундан ташқари, ҳокимлар агар вазият тузатилмаса, ишдан олиниши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугун президент ш. мирзиёев ақшга жўнаб кетди, лекин…

Эндироқда "Ўзбекистон 24" каналидан "Ахборот" дастурининг кечки сонини жонли эфирда кўрдим. (more…)

Андижон шаҳри ҳокими дилмурод раҳматуллаев ишдан олинади

Kun.uz манбаси хабар беришича, 26 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказиладиган йиғилишда Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум ...

Туркия ва россия миллий валютада ҳисоб-китоб қилишга келишиб олди

Россия Молия вазирлиги ва Туркия ғазначилик ва молия вазирлиги ҳисоб-китоб ва тўловларни миллий валютада амалга ошириш тўғрисида битимни имзолади. Бу ҳақда РИА ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400