Тошкент вилоятининг бош прокурори Шавкат Раҳматов ишдан кетди

Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи Шавкат Тўрақулович Раҳматов лавозимини тарк этган. «Kun.uz» нашрининг манбаси маълум қилишича, у ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган.

Фото: Бош прокуратура

Шавкат Раҳматов шу йилнинг июлида Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. У 2018 йилнинг январидан вилоят прокурори сифатида ишлаб, июль ойида Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Баҳодир Бахтиёрович Пўлатов ўрнини эгаллаганди. У бунгача Пўлатовнинг ўринбосари сифатида ишлаганди.

Ҳозирча Тошкент вилоятининг янги прокурори ким бўлгани маълум эмас.

Қайд этиш керакки, Раҳматов кейинги 12 ой ичида Тошкент вилоятининг тўртинчи прокурори бўлганди.

2017 йилнинг октябрь ойи охирида пахта терими мавсумида ҳосил қўшиб ёзишга йўл қўйгани учун Тошкент вилояти ҳокими Шукрулло Бобоев билан бирга вилоят прокурори Жамшид Файзиев ишдан бўшатилганди. Кейинчалик собиқ бош прокурор Рашид Қодировга қарши жиноий иш доирасида Жамшид Файзиев ҳам қўлга олинди.

Унинг ўрнига тайинланган Улуғбек Жалилович Суннатов эса 2018 йилнинг январигача ишлади. 2014-2017 йилларда Республика прокурорига ўринбосар сифатида ишлаган Улуғбек Суннатов ҳам февраль ойи охирида Қодиров иши доирасида қўлга олинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда гейни ваҳшийларча калтаклаганликда айбланиб беш киши қўлга олинди (видео)

Ички ишлар органлари томонидан Фарғона вилоятида яшовчи фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини поймол қилганликда ва ушбу ҳолат тасвирланган видеороликни Интернет тармоғи орқали ...

Ўзбек аёли 77 ёшли британиялик миллионерга турмушга чиқди

Англияда 77 ёшли лорд-мусулмони Муҳаммад Илтаф ўзидан 45 ёш кичик ўзбек аёлига уйланди. Бу ҳақда “Даракчи” нашри Daily Mail хабарига таяниб ёзмоқда. Фото:dailymail 77 ёшли ...

Азага айланган байрам! андижонда бир оила пичоқлаб кетилди

2017 йил 30 декабр куни Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги коттежларнинг бирида ижарада турган аёлнинг 6 ойлик гўдаги, 3 ёшли боласи ва синглиси, жами 4 нафар одам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400