Шаҳрисабз туман ХТБ бош ҳисобчиси қўшиб ёзиш ва бошқа камчиликларни яшириш учун 2500 доллар пора бераётганда ушланди

Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Х.Жўраев қўшиб ёзиш ва камчиликларни яширишга уриниб, прокурор ёрдамчисига пора бераётганда ушланди. Бу ҳақда «Газета.uz” хабар қилмоқда.

Фото:The Resilience Post

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг хабар қилишича, Жўраев Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан ўтказилаётган текшириш юзасидан жиноят иши қўзғатмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига прокурор ёрдамчиси С.Ғайбуллаевга 2500 доллар пора таклиф қилган. У 12 октябрь куни Ғайбуллаевнинг хизмат хонасида соат 14:15 да унга пора берган вақтда ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда аниқланган қўшиб ёзилган сумма 120 млн сўмга яқинни ташкил этмоқда. «Ревизия давом этмоқда ва бу сумма янада кўпайиши мумкин», — дея қайд этди Бош прокуратурадан «Газета.uz”га.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Давлат ўғирлик қилмайдиган 10 та мамлакат

Энг бадавлат давлатлардан бирида истиқомат қилиш орзуларни амалга ошириш, тўкинчиликда яшаш ва цивилизациянинг барча қирраларидан фойдаланиш имконини беради. Мамлакатлар ...

Самарқандда миб ходими 600 доллар пора билан қўлга тушди

Фарид Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Самарқанд тумани бўлимида энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат ...

Бобомурод абдуллаевни тергов қилаëтган ўзбекистон мхх подполковниги ҳибсга олинди

Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери “Давлат тўнтаришга уринишда” гумонланиб ҳибсда қолаëтган журналист Бобомурод Абдуллаевни тергов қилаëтган Ўзбекистон МХХ тергов бошқармаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400