Ўзбекистонда 10 нафар ҳоким пахта терими сабабли ишини йўқотиши мумкин

2018 йилги пахта терими мавсумида сусткашликка йўл қўйгани, пахта теримига етарли миқдорда теримчилар жалб эта олмагани учун республика бўйлаб 10та туман ва шаҳар ҳокимлари ишдан бўшатилиши мумкин. 

«Kun.uz» нашри хабар беришича, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган пахта йиғим-теримига бағишланган селектор йиғилишда вилоят ҳокимларига 15 октябрь кунигача 10 нафар ҳоким бўйича тақдимнома киритиш топшириқ қилинган.

Яъни, бу ҳокимлар йиғилиш вақтида тўғридан-тўғри ишдан олинмаган, вилоят ҳокимлари улар тўғрисида тақдимнома киритгач, ишдан кетиши мумкин.

Манбанинг маълум қилишича, ишини йўқотиши хавфи остида қолган ҳокимлардан бири Ангрен шаҳри ҳокими Ҳакимжон Абдулазизовдир. Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг собиқ ўринбосари ҳисобланган Абдулазизов 2017 йилнинг сентябрида Ангрен шаҳри ҳокимига айланганди.

Бундан аввалроқ йиғилиш вақтида 100дан ортиқ маҳаллий раҳбарларга (туман ҳокимлари, туман прокурорлари, туман ИИБ бошлиқлари ва туман ДСИ бошлиқлари) пахта сабаб интизомий чоралар қўллангани (уларнинг бир қисми ишдан олинган, бир қисмига ҳайфсан берилган ёки икки ойлик маошидан маҳрум этилган) ҳақида хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташриф буюриб, пахта теримини кўздан кечирганди. Президент ташрифи давомида қатор камчиликлар аниқланган. Айрим давлат амалдорларининг фаолияти танқидга учраган.

Ташрифи якунида вилоятдаги 5 туман ҳокими икки ойлик маошидан маҳрум қилинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Халқ банки ходимлари 100 минг долларни ўзлаштириб юборди

Фарғонада банк ходимлари 100 минг долларни ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар қилмоқда. "2019 йил 6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида ...

Жиззах ҳокими фермерларни режадан ортган ғалласи пулига машина олишга мажбурламоқда

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ғалла топшириш режасини бажарган фермерларнинг ортиб қолган буғдойини давлат нархида сотишга ва уларни Асакада ишлаб чиқарилган ...

Самарада заҳарланган 68 нафар ўзбекистонликлардан бири вафот этди

Самара вилоятида жойлашган “Кошелевский посад” корхонасида ишлайдиган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400