Салом Самадов,  Шавкат Раҳматов ўрнига Тошкент вилояти бош прокурори лавозимини эгаллади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 15 октябрдаги буйруғига асосан Самадов Салом Исматович Тошкент вилоят прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига асосланиб хабар берди.

С.Самадов 1963 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1990 йилда Харьков юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Ф.Хўжаев туман прокуратурасида бошлаб, Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Аввал Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш конгрессменлари ўзбекистон ҳукуматини адолатга чақирмоқда

Конгресс аъзоси сифатида инсон ҳуқуқлари тарғиботини устувор вазифа сифатида кўрган Том Лантос номига қўйилган махсус комиссия Ўзбекистон аҳлига Андижон фожиасининг 10 ...

Ўзбекистон термаси уммонни қийинчилик билан мағлуб этди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Шаржада бўлиб ўтган баҳсда ҳамюрталаримиз қийин ...

Хорижга чиқиш паспорти билан юртдошларимиз хорижда жаримага тортилишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш амалиёти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400