Азиза Ниёзметова оламдан ўтди

Хоразмлик таниқли хонанда Азиза Ниёзметова бугун, 15 октябрь куни оламдан ўтди. Бу ҳақда “Хабар.Уз” сайти хабар қилди.

У охирги бир неча ойдан бери саратон касаллиги билан курашаётган эди.

Азиза Ниёзметова “Кишмиш” қўшиғи билан санъатга кириб келган. У бу қўшиғи билан тезда танилган. Азиза Ниёзметова эстрада қўшиқларидан ташқари, Хоразм достон ва айтишувларини ҳам маҳорат билан ижро этган.

Марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига таҳририятимиз номидан ҳамдардлик изҳор қиламиз.

 

Бўлишинг: